$
12676.11 UZS
-18.86
161.56 UZS
-0.04
14975.56 UZS
97.06
37° Кечаси 24°

Олма сиркасининг фойда ва зарари ҳақида

10:59 / 27.06.2024

Олма сиркаси ушбу мева шарбатининг ферментацияси жараёнида ишлаб чиқарилади. Унинг 95 фоизини сув, 5-6 фоизини сирка кислотаси ташкил этади. Сирка олмани майдалаш, шарбатини чиқариб, кейин бактериялар ва хамиртуруш қўшиш орқали тайёрланади.

Олма сиркасининг қандай фойдали жиҳатлари бор?

Америкалик шифокор, тиббиёт фанлари доктори Кунал Суд олмали сирканинг афзалликлари ҳақида тушунтириб берди.

"Олма сиркасининг кунлик тавсия этилган ва фойдали дозаси 750 миллиграммни ташкил қилади ва ундан ошириб юбориш тавсия этилмайди", — дейди шифокор.

Қондаги қанд миқдорини назорат қилиш

Олма сиркаси қондаги қанд миқдорини тартибга солишга ёрдам беради, бу диабетга чалинганлар учун фойдали бўлиши мумкин, аммо сирка қанд касаллигини даволамайди.

Клиник тадқиқотлар шуни кўрсатадики, овқатдан кейин сирка инсулинга сезгирликни ошириши ва қондаги шакар миқдорининг кескин кўтарилишининг олдини олиши мумкин.
Аммо олма сиркаси диабетдан азият чекадиган беморлар учун стандарт даволаш ўрнини босмаслиги керак. Chicago Medicine мутахассисларининг таъкидлашича, олма сиркаси ҳеч қачон дори-дармонларнинг ўрнини боса олмайди ва фақатгина қўшимча даволаш мақсадида қўлланади. Муҳим жиҳат: олма сиркасини буйрак касалликлари бор ҳар қандай шахс истеъмол қилиши ман этилади. Сиркани даво сифатида қўллашдан олдин биринчи навбатда шифокор билан маслаҳатлашиш муҳим.

Вазнни назорат қилиш

Олма сиркасини мунтазам истеъмол қилиш тана вазнини назорат қилишга ёрдам беради, деган назария мавжуд. Аммо сирка соғлом овқатланиш тартиби ва жисмоний машқлар билан биргаликда қўллангандагина фойдага хизмат қилади.

2018 йилда Journal of Functional Foods нашрида чоп этилган тадқиқотда 44 нафар ортиқча вазнли одамлар иштирок этди. Унда олма сиркасининг вазнга таъсири ўрганилди. Тадқиқот натижаларига кўра, доимий парҳез, жисмонан фаоллик билан бир қаторда олма сиркасидан оз-оз истеъмол қилиб туриш тана вазнини туширишга ва висцерал ёғ миқдорини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам берди.

Олма сиркасидан қандай фойдаланиш лозим?

Агар сиз ҳам олма сиркаси ичишга қарор қилган бўлсангиз, унинг таркибида катта миқдорда кислота сақланиши, кислота тишлар эмалини емириб юбориши ва овқат ҳазм қилиш тракти ишини издан чиқариши мумкинлигини йодда тутинг. Шунинг учун ҳам экспертлар сиркани сув билан аралаштириб ичишни, тишлар эмали зарарланмаслиги учун сиркани ичиб бўлгач, тишларни дарҳол тозалашни маслаҳат беришади. Сиркани сувда эритиш томоқ ва ошқозон шиллиқ қаватини ҳимоя қилиш учун ҳам муҳим. Одатда бир стакан сувга бир ош қошиқ сирка қўшиб ичилади.

Олма сиркасининг зарари

Сирка таркибида катта миқдорда кислота сақланади, у томоқ ва қизилўнгачнинг нозик тўқималарини осонгина зарарлайди. Шифокорлар тиш эмали билан боғлиқ муаммолари ёки кислота рефлюкси бор одамларга олма сиркасини истеъмол қилишни мутлақо тақиқлашади.


саломатлик


														
														Замонавий болалик: ортиқча вазн эпидемияси ва унинг илдизлари

Замонавий болалик: ортиқча вазн эпидемияси ва унинг илдизлари

Сўнгги ўн йилликда технология, овқатланиш маданияти ва турмуш тарзи кескин ўзгарди. Афсуски, бу ўзгаришлар фақат қулайликлар…
17:21 / 07.05.2025

														
														Уйқу етишмовчилиги – яширин эпидемия

Уйқу етишмовчилиги – яширин эпидемия

Ҳар куни миллионлаб инсонлар телефонга тикилганча, тун ярмида ҳам уйғоқ юришмоқда. Кимдир ишдан чарчаган, кимдир эса ТikTok …
17:23 / 26.04.2025

														
														Гипертония: Беморлар қандай тавсияларга амал қилиши керак?

Гипертония: Беморлар қандай тавсияларга амал қилиши керак?

Гипертония – энг кўп учрайдиган юрак-қон томир касалликларидан бири. Уни ўз вақтида даволамаслик инфаркт, инсульт ва юрак ет…
16:30 / 15.01.2025

														
														“3,5 миллиард одам оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда” – ЖССТ

“3,5 миллиард одам оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда” – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги ҳисобот берди. Унга кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг …
12:56 / 30.11.2024

														
														Ҳуснбузарларнинг чиқишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

Ҳуснбузарларнинг чиқишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

Кўп қаҳва ичиш стресс учун масъул бўлган кортизол гормони ишлаб чиқаришни оширади. Шу сабаб ҳуснбузар ва доғларни кўпайтириб…
15:57 / 23.11.2024

														
														ЖССТ: Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

ЖССТ: Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

Дунёда инфекцияларнинг антибиотикларга чидамли турлари кўпаймоқда. Бу эса инсоният ҳаёти, саломатлиги ва эпидемиологик вазия…
10:42 / 20.11.2024

														
														Олимлар томонидан саратон бўйича салбий тахминлар эълон қилинди

Олимлар томонидан саратон бўйича салбий тахминлар эълон қилинди

Чарлз Стерт университети олимлари саратон бўйича тадқиқот ўтказишди ва унинг натижалари JAMA Network Open журналида чоп қили…
11:57 / 08.11.2024

														
														Ҳомиладорликда шакар кам ейилса, болада қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди

Ҳомиладорликда шакар кам ейилса, болада қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди

Euronews нашрининг ёзишича, Канададаги Макгилл университети, АҚШдаги Беркли Калифорния университети ва Жанубий Калифорния ун…
11:30 / 06.11.2024

														
														Ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон антирекорди янгиланди

Ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон антирекорди янгиланди

Покистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича антирекордни янгилади.
10:13 / 04.11.2024

														
														Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари ортди

Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари ортди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
14:30 / 03.11.2024

Бу ҳам қизиқ

1 июлдан Тошкент-Чорвоқ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

1 июлдан Тошкент-Чорвоқ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади

Йўналишда нақд пулда ва банк карталари орқали тўлов амалга ошириш имконияти мавжуд.
13:11 / 29.06.2025
Ўзбекистонда ҳарорат 46 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳарорат 46 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 2–5 июль кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
15:10 / 01.07.2025
Доналд Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

Доналд Трамп Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп, май ойи ўрталарида Суриянинг янги етакчиси Аҳмад аш-Шараа билан учрашуви олдидан берган ваъдаси…
11:06 / 01.07.2025
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан қутлади

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан қутлади

Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон Президентига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.
16:24 / 29.06.2025
Тошкентда 3 млн АҚШ доллари миқдорида кредит олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Тошкентда 3 млн АҚШ доллари миқдорида кредит олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан…
09:23 / 02.07.2025
30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ке…
16:57 / 29.06.2025
Зиплайн ва канатли парк қуриш режалаштирилган туман ва шаҳарлар рўйхати эълон қилинди

Зиплайн ва канатли парк қуриш режалаштирилган туман ва шаҳарлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг тоғли ва чўл ҳудудларда зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал тур…
16:46 / 29.06.2025
Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

“Жорий йилдаги “Ҳаж-2025” мавсуми давомида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожиларнинг Ҳаж амалларини тартибли ва намунали адо…
12:17 / 01.07.2025
2 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеч…
15:19 / 01.07.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”дан устун келди ва 1/4 финал йўлланмасига эга чиқди

Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”дан устун келди ва 1/4 финал йўлланмасига эга чиқди

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги “Бенфика” — “Челси” учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва го…
09:30 / 29.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!