Ижтимоий тармоқларда Маданият вазирлиги томонидан “Овоз” мусиқий лойиҳасининг ташкилотчиларига бюджетдан 1 млрд 989 млн сўм ажратилиши ҳақида хабар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Вазирликнинг изоҳ беришича, ушбу лойиҳадан Ўзбекистондаги иқтидор эгаларини қидириб топиш, уларга истеъдодини юзага чиқариш учун имконият яратиш, “устоз-шогирд” анъанасини мустаҳкамлаш каби мақсадлар кўзланган.
“The Voice of Uzbekistan” телешоусини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича Буюк Британиянинг “ITV Studios Limited” компаниясига тегишли бўлган “The Voice” (“Голос”) лицензияси (франшизаси) “Talent show” масъулияти чекланган жамияти томонидан 5 млрд сўмдан ортиқроқ маблағ эвазига сотиб олинган ҳамда телелойиҳани ташкиллаштириш билан боғлиқ бошқа харажатлар амалга оширилган.
Маданият вазирлиги телелойиҳани тўлиқ ишга тушириш ва таклиф этилган иштирокчиларнинг устозлари, созанда ва бошқа ташкилотчиларга гонорар тўловларини тўлаб бериш мақсадида 2 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилганини билдирди. Қайд этилишича, харажатлар миқдори солиқ ва бошқа йиғимларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиб ўтилган.
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасига асосан ҳар ким муносиб меҳнат қилиш ва меҳнати учун адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига эга экани белгилаб қўйилганини эслатган ва телелойиҳадаги устозлар, созандалар ва бошқаларга меҳнатлари учун муносиб ҳақ тўланиши назарда тутилганини билдирди.
“Маданият вазирлиги томонидан режалаштирилган мазкур харажатлар телелойиҳани ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг 30 фоизини ташкил этади”, дейилади баёнотда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!