$
12938.01 UZS
22.94
158.73 UZS
2.3
14673.00 UZS
13.1
34° Кечаси 20°

Оёқлар музлаши нимадан дарак?

21:14 / 16.10.2022

Ҳавонинг иссиқ кунларида ҳам оёқ музлаши мумкин, балки бунга дуч келмагандирсиз. Лекин ён-атрофингизда кимнингдир "оёғим музлаяпти", деганини эшитган бўлсангиз керак.

Хўш, оёқлар нима учун музлайди? Нега бошқа тана аъзоси эмас, айнан оёқлар. Мутахассислар фикрига кўра, бир неча касаллик белгилари қаторида оёқнинг музлаши ҳам бор. Лекин инсонлар оёқлари совиши ортидан камдан-кам ҳолатда шифокорга мурожаат қилади. Чунки уни касаллик белгиси сифатида тан олишмайди.

Одамлар иссиққина пайпоқ кийганида ҳам қуйидаги ҳолатлар сабаб оёқлари музлайверади.

– умумий терморегуляция (тана ҳароратини доимо бир хил ушловчи физиологик жараён)нинг бузилиши;

– қон таркибининг ўзгариши;

– қон томир тонусида мунтазамликнинг бузилиши;

– юрак қисқаришида кучнинг камайиши;

– томир урушининг ёмонлашиши.

Шунингдек, аксар беморлар оёқлари музлайдиган дамда бир қанча касалликлар қуршовида қолиши мумкин экан.

Стрессга тушиш

Ўта ҳаяжонли ва стрессли вазиятлар адреналин гормонининг ажралишига олиб келади. Ташхис қўйиш шарт эмас, одатда бемор буни ўзи ҳам сезади. Юрак безовталана бошлайди, тонусни тартибга солишда қийинчилик юз беради. Организм бир ҳолатдан умуман бошқа ҳолатга ўтади. Бу пайтда қон айланиши тезлашиб, қўл ва оёқ учларига қон етиб бормаслиги оқибатида оёқлар совиб кетиши мумкин. Агар стресс пайтида оёқ жароҳатланса, қон кетиши бошқа ҳолатга нисбатан кам эканлиги кузатилган.

Қалқонсимон без фаолиятининг сусайиши (гипотиреоз) - бу жараёнда ёд етишмовчилиги касалликлари кучая боради. Барча алмашинув жараёнлари бузилади. Организмда ёд етишмаслиги айрим мамлакатларда катталар орасида кенг тарқалган. Лекин унинг белгилари бошқа касалликларникига ўхшашлиги туфайли беморлар даво излашда кўп вақт йўқотади. Ушбу касаллик белгилари қаторида оёқ совиши ҳам бор.

Очлик – овқатни бирдан чеклаш модда алмашинувининг пасайишига олиб келади. Бу ўз ўрнида кам ҳаракатни тақозо этади. Ҳаракатсизлик ортидан қон айланиши ҳам доимгидек бўлиши мумкин эмас. Шундай қилиб, умумий ҳарорат тушади, оёқ-қўлларда ҳам совуқлик сақланиб қолади.

Қон таркибида ўзгаришлар рўй бераётган бўлса, дарҳол шифокор кўригидан ўтиш зарур. Камқонлик, оқсил етишмовчилиги, микроэлементлар ҳамда витамин етишмаслиги келажакда организм учун қандайдир хавф туғдириши мумкин. Айнан шу белгиларнинг ўзи ҳам оёқларнинг совуқ бўлишига олиб келади.

Юрак. Юрак етишмовчилиги кўпроқ ёши катта одамларда учрайди, шу туфайли уларда нафас олишда қийинчилик кузатилади. Юрак механикасининг бузилиши насос функциясининг сустлашувига олиб келади ҳамда тананинг барча аъзоларига қон етиб бормайди. Шу ҳолатларда ҳам оёқ ҳарорати сезиларли равишда совийди.

"Бошни совуқ – оёқни иссиқ сақланг!", деган нақл бор. Тана аъзоларида бирор оғриқ ёки ўзгариш сезсангиз, албатта, соғлигингиз учун қайғуринг. Сизга арзимасдек кўринган муаммо, аслида қайсидир касаллик белгисини намоён қилаётган бўлиши мумкин. Касаллик келиши олдидан ўзи сигнал юбориши бу беморлар учун енгилликлар туғдиради, даво топиши ҳам осонроқ кечади.


саломатлик


														
														Уйқу етишмовчилиги – яширин эпидемия

Уйқу етишмовчилиги – яширин эпидемия

Ҳар куни миллионлаб инсонлар телефонга тикилганча, тун ярмида ҳам уйғоқ юришмоқда. Кимдир ишдан чарчаган, кимдир эса ТikTok …
17:23 / 26.04.2025

														
														Гипертония: Беморлар қандай тавсияларга амал қилиши керак?

Гипертония: Беморлар қандай тавсияларга амал қилиши керак?

Гипертония – энг кўп учрайдиган юрак-қон томир касалликларидан бири. Уни ўз вақтида даволамаслик инфаркт, инсульт ва юрак ет…
16:30 / 15.01.2025

														
														“3,5 миллиард одам оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда” – ЖССТ

“3,5 миллиард одам оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда” – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги ҳисобот берди. Унга кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг …
12:56 / 30.11.2024

														
														Ҳуснбузарларнинг чиқишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

Ҳуснбузарларнинг чиқишига сабаб бўладиган маҳсулотлар

Кўп қаҳва ичиш стресс учун масъул бўлган кортизол гормони ишлаб чиқаришни оширади. Шу сабаб ҳуснбузар ва доғларни кўпайтириб…
15:57 / 23.11.2024

														
														ЖССТ: Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

ЖССТ: Супербактериялар йилига 1,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

Дунёда инфекцияларнинг антибиотикларга чидамли турлари кўпаймоқда. Бу эса инсоният ҳаёти, саломатлиги ва эпидемиологик вазия…
10:42 / 20.11.2024

														
														Олимлар томонидан саратон бўйича салбий тахминлар эълон қилинди

Олимлар томонидан саратон бўйича салбий тахминлар эълон қилинди

Чарлз Стерт университети олимлари саратон бўйича тадқиқот ўтказишди ва унинг натижалари JAMA Network Open журналида чоп қили…
11:57 / 08.11.2024

														
														Ҳомиладорликда шакар кам ейилса, болада қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди

Ҳомиладорликда шакар кам ейилса, болада қандли диабетга чалиниш хавфи камаяди

Euronews нашрининг ёзишича, Канададаги Макгилл университети, АҚШдаги Беркли Калифорния университети ва Жанубий Калифорния ун…
11:30 / 06.11.2024

														
														Ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон антирекорди янгиланди

Ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон антирекорди янгиланди

Покистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича антирекордни янгилади.
10:13 / 04.11.2024

														
														Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари ортди

Дунёда туберкулёзга чалиниш ҳолатлари ортди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
14:30 / 03.11.2024

														
														Варикоз нима сабабдан пайдо бўлади?

Варикоз нима сабабдан пайдо бўлади?

Варикоз касаллиги бу оёқлар вена томирларининг кенгайиши бўлиб, кечга бориб оёқ шишиши ёки оғирлик сезилиши билан кузатилади…
11:48 / 03.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Олий тоифали ўқитувчиларга педагогика соҳасида мақсадли магистратура жорий этилади

Олий тоифали ўқитувчиларга педагогика соҳасида мақсадли магистратура жорий этилади

Президентнинг “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида Мактабгача ва …
14:15 / 04.05.2025
Туркия Нетаняхунинг Озарбайжонга ташрифи чоғида унинг самолётига ҳаво ҳудудини очмайди

Туркия Нетаняхунинг Озарбайжонга ташрифи чоғида унинг самолётига ҳаво ҳудудини очмайди

Қарор Суриядаги вазиятнинг кескинлашуви фонида қабул қилинган бўлиши мумкин.
08:30 / 04.05.2025
Исроилнинг Ғазога бўлган сўнгги ҳужумларида 39 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога бўлган сўнгги ҳужумларида 39 киши ҳалок бўлди

“САХАЛнинг Хон-Юнисдаги кўчирилганлар лагерига уюштирган зарбаларида 11 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида 3 нафар бо…
16:41 / 04.05.2025
“Юзага келган ҳодиса аҳоли учун хавф туғдирмайди” – Энергетика вазирлиги

“Юзага келган ҳодиса аҳоли учун хавф туғдирмайди” – Энергетика вазирлиги

Бойсундаги “Мустақиллик-25” конида яна газ отилиши юзасидан расмий маълумот берилди.
14:39 / 05.05.2025
Тошкент олий ўқув юртлари талабалари 2024 йилда 299 та жиноят содир этган-прокуратура

Тошкент олий ўқув юртлари талабалари 2024 йилда 299 та жиноят содир этган-прокуратура

Энг кўп жиноятлар йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ (72 та ҳолат). Кейинчалик ўғирлик (57), гиёҳванд моддалар савдоси (4…
19:30 / 05.05.2025
Москвада “байрам кунларида хавфсизликни таъминлаш” мақсадида мобил алоқа ва интернет чеклаб қўйилди

Москвада “байрам кунларида хавфсизликни таъминлаш” мақсадида мобил алоқа ва интернет чеклаб қўйилди

“Ҳозирда Москвада Ғалаба паради олдидан тайёргарлик машғулотлари ўтказилмоқда, алоқада узилишлар 9 майгача давом этиши мумки…
15:59 / 05.05.2025
Андижон вилоятида Канадага ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Андижон вилоятида Канадага ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
18:41 / 05.05.2025
Сирдарёда суғориш тармоқларини таъмирлаб, икки йилда 20 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш режалаштирилмоқда

Сирдарёда суғориш тармоқларини таъмирлаб, икки йилда 20 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 5 май куни Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларни янги ёндашувлар асосида ташкил эти…
20:06 / 05.05.2025
“Юнусобод” бозорида реконструкция ишлари олиб борилмоқда

“Юнусобод” бозорида реконструкция ишлари олиб борилмоқда

Тадбиркорлар ҳамда бозор ташриф буюрувчилари учун қулайлик, тартиб ва хавфсизликни ошириш мақсадида “Юнусобод” бозори ҳудуди…
11:06 / 05.05.2025
6 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

6 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 34-36 даража бўлади.
21:53 / 05.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!