Президент миллий кино санъати орқали Ўзбекистон тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилинди.
Қайд этилишича, кино халқларнинг бир-бирини таниши ва тушунишига хизмат қилади. Ўз тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини жаҳон экранларида муносиб намоён эта олган мамлакатнинг халқаро майдондаги овози ва таъсири кенгаяди.
Бугунги кунда кино нафақат кўнгилочар санъат тури, балки мамлакатнинг халқаро нуфузи ва таъсирини оширувчи «юмшоқ куч» воситаси сифатида ҳам аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга, ёш авлоднинг онги ва дунёқарашини ҳимоя қилиш масаласи ҳам кўтарилган. Бу борада кино санъати ва киноижодкорларнинг ўрни алоҳида таъкидланган.
Президент илгари сурган «Ўз» ғоясининг кино санъатидаги мазмуни «Ўзлигимизни англаб, ўз ҳикоямизни ўз овозимиз билан дунёга айтиш» тамойили орқали ифодаланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!