26-октябрь куни Андижон шаҳридаги Бобур шоҳ кўчасида Лабо ва Малибу-2 автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса соат 12:40 ларда юз берган. 2004-йилда туғилган Я.А. бошқарувидаги Лабо иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқишда Малибу-2 га йўл бермаган. Оқибатда автомобиллар тўқнашган.
Ҳодиса натижасида Лабо ҳайдовчиси тан жароҳати олган. У Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!