Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иорданияга давлат ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Иордания маликаси Марям Ғозий ҳамроҳлигида Аммон шаҳри яқинида жойлашган “Уйқудаги етти ёш ғори” (Асъҳобул Каҳф) тарихий-диний мажмуасига ташриф буюрди.
Мазкур мажмуа диний таъқиблардан қочиб, ғорга яширинган ва ривоятларга кўра, бир неча аср давомида уйқуда бўлган йигитлар ҳақидаги қадимий ривоят билан боғлиқ.
“Уйқудаги етти ёш ғори” Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади. Ушбу маскан дунёнинг турли мамлакатларидан зиёратчилар ва сайёҳларни жалб қилиб келади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!