Бугун — 18 май куни Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг бирламчи оммавий жойлаштирилиши (IPO) маросими бўлиб ўтади.
Мазкур воқеа Ўзбекистон капитал бозорининг халқаро молия майдонига чиқишидаги муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда.жамғарманинг Лондон фонд биржасига чиқиши мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, очиқлик ва шаффофлик сиёсатининг амалий натижаси ҳисобланади.
Кутилаётган IPO хорижий инвестицияларни жалб қилиш, корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш ҳамда халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.
Расмий маросимда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, Президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси Обид Ҳакимов ва бошқа масъуллар иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!