Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17–18 май кунлари Боку шаҳрида амалий ташриф билан бўлади.
Давлат раҳбари БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессияси доирасидаги Етакчилар саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.
Форумда шаҳарларни барқарор ривожлантириш, арзон уй-жойлар, шаҳар муҳити сифатини яхшилаш, иқлим барқарорлиги ва уй-жойни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Ташриф давомида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!