Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида Боку шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси очилиш маросимида иштирок этди.
Боку Конгресс марказида давлатимиз раҳбарини Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳамда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах кутиб олди.
Форумнинг бу йилги мавзуси — “Барча учун уй-жой: хавфсиз ва барқарор шаҳарлар ҳамда ҳамжамиятлар”.
Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ҳамда ривожланиш институтлари вакиллари иштирок этмоқда.
Форум доирасида шаҳарларни барқарор ривожлантириш, замонавий ва арзон уй-жойлар қуриш, шаҳар муҳити сифатини яхшилаш, иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев форум доирасидаги Етакчилар саммитида нутқ сўзлаши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!