Бугун, 16 май куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган А-373а “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг 10-километрида “Сcаниа” русумли юк машинаси тиркамасида ёнғин юз берди.
Маълум қилинишича, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтда тиркама юкхонасидаги кондиционер юкида ёнғин келиб чиққан. Оқибатда тиркама тўлиқ ёниб кетган.
Қайд этилишича, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Юк автомобили тиркамадан ажратиб олингани сабабли зарар кўрмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!