“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергосавдо” филиали Андижон бўлинмаси етакчи юрисконсульти пишлоқ ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан ҳисобланган 788,4 млн сўмлик моддий зарарни бартараф этиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 май куни у сўралган маблағнинг 500 долларини олган.
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса қолган 4500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда юрисконсультга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!