2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистонда тураржой қурилиши ўсишда давом этди. Уч ой давомида фойдаланишга топширилган уй-жойлар майдони 3,3 миллион квадрат метрдан ошди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 фоизга кўпайган.
Шунингдек, 2025 йилда мамлакат бўйлаб жами 69,1 мингта якка тартибдаги тураржой фойдаланишга топширилган. Бу эса 2024 йилга нисбатан 2,4 мингтага кўп ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!