2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 10 та давлатга қиймати 4,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 12,4 минг тонна олма экспорт қилган. Бу ҳақда статистика агентлиги маълум қилди.
Олма экспорти 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,7 минг тоннага ошган.
2023 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 11,6 минг тонна;
Россия – 412 тонна;
Қирғизистон – 162 тонна.
Шунингдек, Ўзбекистон шу йилнинг январь-май ойларида 29 та хорижий давлатларга қиймати 17,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 12,7 минг тонна ўрик экспорт қилган.
Энг кўп ўрик экспорти Россия, Қозоғистон ва Хитойга амалга оширилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!