$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 15 млн доллар қарз олади

14:39 / 15.05.2023

Осиё тараққиёт банки ва “Индорама Агро” МЧЖ хорижий корхонаси Ўзбекистон учун 15 млн АҚШ долларлик қарз келишуви имзолади. Қайд этилишича, ушбу маблағ Ўзбекистонда фермерларининг даромад манбаларини яхшилаш, уларнинг иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш ва CОВИД-19 пандемиясидан сўнг давом этаётган тикланишни қўллаб-қувватлаш учун ажратилади.

Шунингдек, қарз пахта ва буғдой етиштирувчи фермерларга авансларни молиялаштириш, 3600 дан ортиқ фермер ва қишлоқ хўжалиги ишчилари манфаати учун, шунингдек, уларнинг иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш ва барқарор қишлоқ хўжалиги амалиётини илгари суриш учун бевосита агротехник ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.

Молиялаштириш барқарор ривожланишга боғлиқ қарз (БРБҚ) сифатида тузилган ва унда фермерларни "Беттер Cоттон Инитиативе" (БCИ) тамойилларига ўргатиш ва зараркунандаларга қарши курашишнинг комплекс амалиётни такомиллаштириш билан боғлиқ самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари назарда тутилган. БCИ тамойиллари агрокимёвий моддаларга қарамликни камайтириш, сув ресурсларини ва ер ресурсларини самарали бошқариш ва биохилма-хилликни таъминлаш мақсадида зараркунандаларга қарши курашишнинг биологик воситаларини афзал кўришни, шунингдек халқаро меҳнат, гендер ва ижтимоий ҳимоя стандартларини илгари суришни ўз ичига олади. Барча БРБҚ мақсадларини мустақил томон баҳолайди.

Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигида қарийб 3,7 миллион киши иш билан таъминланган бўлиб, у мамлакатдаги энг йирик иш ўринлар манбаи ҳисобланади. Бунда пахта ва буғдой етакчи ўринни эгаллайди. 2021 йилда қарийб 580 минг тонна пахта етиштирилиб, Ўзбекистон жаҳонда саккизинчи ўринни эгаллади

ОТБ учун озиқ-овқат хавфсизлиги устувор масала бўлиб ҳисобланади. Минтақадаги фермерлар ва агробизнесни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш ушбу ташаббуснинг асосий жиҳати. Бунда хусусий секторга ОТБ томонидан 3,5 миллиард АҚШ доллари ва биргаликда молияштириш шаклида 5 миллиард АҚШ доллари тақдим этилиши кутилмоқда.

"Индорама Cорпоратион" Сингапурда жойлашган Осиёдаги етакчи кимёвий холдинглардан биридир. "Индорама Cорпоратион"нинг тўққиз мамлакатда азотли ўғитлар, фосфорли ўғитлар, полиетилен, полипропилен, полиестер, тўқимачилик, пахта толаси ва тиббий қўлқоплар каби турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган 31 дан ортиқ ишлаб чиқариш майдонлари мавжуд.

Индорама - Саҳрои Кабирдан жанубда жойлашган Африка мамлакатларидаги энг йирик ўғит ишлаб чиқарувчи, Ғарбий Африкадаги энг йирик полиолефин ишлаб чиқарувчи ва дунёдаги учинчи йирик синтетик қўлқоп ишлаб чиқарувчисидир. Бундан ташқари Индорама пахта ва синтетик ипларнинг интеграсиялашган ишлаб чиқарувчиси бўлиб ҳисобланади. "Индорама Cорпоратион"да бутун дунё бўйлаб 22 000 дан ортиқ киши ишлайди.


Бу ҳам қизиқ

Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россиянинг Уфа шаҳрида 12 та автомобил иштирокидаги йирик ЙТҲга сабаб бўлган Ўзбекистон фуқароси 9 йил муддатга озодликдан м…
14:31 / 18.09.2026
Китоб ўқиганларга пул тўланади

Китоб ўқиганларга пул тўланади

Сингапур ҳукумати аҳолини ижтимоий тармоқларда узоқ вақт ўтказишдан қайтариш ва китоб ўқишга рағбатлантириш мақсадида янги д…
09:31 / 18.09.2026
Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

“Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишдим. “Ўзбекфильм” шунчаки киностудия эмас, балк…
09:11 / 18.09.2026
Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

21–22 октябрь кунлари Самарқандда болалар фаровонлиги ва уларнинг келажагига оид долзарб масалаларга бағишланган Бутунжаҳон …
08:57 / 17.09.2026
Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Леен болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашув…
10:51 / 17.09.2026
Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида оғир вазиятга тушиб қолган аёл уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбек…
14:25 / 18.09.2026
ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026
Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганч шаҳрида фуқаронинг турмуш ўртоғи пенсиясини ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокура…
14:13 / 18.09.2026
« Темур » метро бекатида бадбўй ҳид сабаби маълум қилинди

« Темур » метро бекатида бадбўй ҳид сабаби маълум қилинди

Тошкентдаги « Темур » метро бекати ҳудудида тарқалаётган нохуш ҳидга шаҳар оқова сув тармоқларидаги носозлик сабаб бўлгани м…
10:32 / 16.09.2026
"Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак" – Саида Мирзиёева

"Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак" – Саида Мирзиёева

Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак. Айниқса, иссиқ иқлимимиз шароитида дарахтлар, сув ҳавзалари ва соя-салқин жойлар аҳол…
13:10 / 17.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!