Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида оғир вазиятга тушиб қолган аёл уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Бош консулхона хабар берди.
Маълум қилинишича, аёл ишлаш мақсадида Туркияга борган. Бироқ у ерда уч фарзанди билан бошпанасиз ва ёрдамга муҳтож ҳолатда қолган.
Мурожаат келиб тушгач, Бош консулхона Ўзбекистон Республикаси Мигратсия агентлиги билан ҳамкорликда оилани зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаган. Шунингдек, керакли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, она ва фарзандларининг Ўзбекистонга қайтиши учун авиачипталар олиб берилган.
Аёл аэропортда унга ва фарзандларига кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон Президенти, Мигратсия агентлиги ҳамда Бош консуллик ходимларига миннатдорлик билдирган.
Бош консулхона хорижда қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига амалдаги қонунчилик доирасида консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилишини маълум қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!