Қорақалпоғистонга ташриф доирасида Президент билан биргаликда ҳудуддаги қатор ижтимоий ва иқтисодий обектлар кўздан кечирилди.
Ташриф давомида янги тиббиёт академияси, саноат корхоналари ҳамда интенсив боғлар фаолияти билан танишилиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва фуқаролар даромадини ошириш бўйича яратилаётган имкониятлар ўрганилди.
Шунингдек, энергетика, саноат, транспорт, тиббиёт, рақамли инфратузилма ва бошқа йўналишлардаги қатор йирик лойиҳаларга старт берилди.
Мазкур лойиҳаларнинг аксарияти хорижий ҳамкорлар иштирокида амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистонга жалб этилаётган инвеститсиялар ҳажмининг ортиши натижасида ҳудудда янги ишлаб чиқариш қувватлари ва иш ўринларини яратишга қаратилган лойиҳалар кўлами кенгаймоқда.
Ташриф давомида инвеститсияларни янада кўпайтириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда янги йирик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!