Урганч шаҳрида фуқаронинг турмуш ўртоғи пенсиясини ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, Жамбул маҳалласининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Б.Х. фуқаро Ш.Й.нинг ишончига кирган.
У Ш.Й.нинг турмуш ўртоғи З.К.нинг ёшга доир пенсияси миқдорини юқори лавозимларда ишлайдиган танишлари орқали ошириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига ундан 15 миллион сўм олган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Б.Х. пулни Ш.Й.га қайтариб бераётган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!