$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда ОАВлар фойда солиғини 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди

17:38 / 27.06.2022

Шавкат Мирзиёев “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қайд этилишича, оммавий ахборот воситаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кадрлар салоҳияти ва рақобатбардошлигини ошириш, журналистика соҳасини ривожлантириш мақсадида 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2025 йил 1 июлга қадар:

  • оммавий ахборот воситалари фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди, реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари бундан мустасно;
  • Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган матбаа ускуналари, замонавий фото ва радиотелевизион ускуналар ҳамда қоғоз божхона божидан озод этилади.
  • 2023 йилдан бошлаб тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа муассасаларга 110 нусха даврий босма нашрлар ва 67 нусха китоб маҳсулотларининг мажбурий бепул нусхаларини юбориш амалиёти бекор қилиниб, улар томонидан босма маҳсулотларни харид қилиб олиш тартиби жорий қилинади (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бундан мустасно). Бунда, тегишли давлат органлари томонидан харид қилиб олиш учун Давлат буджетидан маблағ ажратилади;
  • буджет ташкилотларига улардаги “кутубхона фонди” харажат моддаси орқали даврий босма нашрлар, уларнинг электрон шакли ва электрон оммавий ахборот воситаларига обуна бўлиш учун маблағ йўналтиришга рухсат берилади.

2022 йил 1 октабрдан бошлаб болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда бўлган танлов эълон қилинади. Бу борадаги харажатлар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига қўшимча ажратиладиган Давлат буджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Шунингдек, фаол журналистларни мунтазам рағбатлантириш ва улар ўртасида ижодий соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида ҳар чоракда:

  • оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган 100 тагача энг яхши материал учун муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) қуйидан юқорига ўсиб бориш тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда пул мукофоти билан тақдирланади;
  • амалий ва долзарб аҳамиятга эга бўлган 100 тагача энг яхши таҳлилий материални тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича танлов эълон қилинади.
  • энг яхши материалларни кенг жамоатчилик ва малакали мустақил экспертлар томонидан очиқ ва шаффоф усулда электрон аниқлаш тизими – махсус электрон платформа ишга туширилади.

Бу ҳам қизиқ

"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

"Дунё тубдан ўзгармоқда, зиддиятлар ортиб, одатий иқтисодий алоқалар қайта қурилмоқда" – Шавкат Мирзиёев

Қуйида Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари би…
14:45 / 09.10.2026
Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

39 ёшли Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорл…
09:41 / 08.10.2026
Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026
Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади

Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари «Ташкент Content Market» (ТCМ) халқаро контент бозори ўтказилади. Тадбирни…
09:22 / 10.10.2026
Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш таклифларини илгари сурди

Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш таклифларини илгари сурди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкор…
16:33 / 08.10.2026
Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Семизлик 2024 йилда 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича семизлик 3,7 млн кишининг ўлимига сабаб б…
10:05 / 08.10.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда жорий йилнинг тўққиз ойида 3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олиб қўйилди, 319 та нарк…
15:43 / 09.10.2026
«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

«Реал Санжик» иши: Санжар Каримовга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 8-октабр куни «Реал Санжик» номи билан танилган тадбиркор Санжар Каримовга нисбата…
17:51 / 08.10.2026
Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг уруғчилик бўйича йиғилишида иштирок этди

6–8-октабр кунлари Туркманистоннинг Аваза шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг уруғчилик масалалари бўйича Ҳукуматлара…
17:27 / 08.10.2026
Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухорода 500 доллар эвазига тиббий маълумотнома ваъда қилган шифокор ушланди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида академик таътил олиш учун тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилиб, 500 АҚШ дол…
13:03 / 10.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!