Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳисобот даврида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари томонидан 5 368 та хизмат текшируви ўтказилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Текширувлар натижасида ходимларга нисбатан 594 та жиноий, 160 та маъмурий ва 4 604 та интизомий жазо чораси қўлланилган.
Шунингдек, давлат харидлари соҳасида 57,5 миллиард сўмлик 24 та харидда манфаатлар тўқнашуви, 239,9 миллиард сўмлик 90 та харидда эса аффилланганлик билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланиб, бартараф этилган.
Бундан ташқари, йилнинг дастлабки 10 ойида 18 970 та эҳтимолий манфаатлар тўқнашувининг олди олинган, 1 689 та мавжуд ҳолат бартараф этилган. Қонунчилик талабларини бузиш билан боғлиқ 322 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шу билан бирга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида давлат харидлари ва тиббий жиҳозлар нархларини қайта кўриб чиқиш орқали 247 миллиард сўм бюджет маблағи тежалган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!