Эндиликда биринчи фарзанди нобуд бўлган оилалар ҳам кейинги тирик туғилган фарзанди учун “суюнчи пули” олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Аввал амалдаги тартибга кўра, бир марталик нафақа фақат биринчи фарзанд учун тўланарди. Агар илк фарзанд перинатал ёки эрта неонатал ўлим ҳолатида вафот этса, кейинги туғилган бола иккинчи фарзанд сифатида баҳоланиб, нафақа рад этилган.
Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлардан сўнг Вазирлар Маҳкамаси қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Янги тартибга кўра, биринчи ёки ундан кейинги фарзандлар нобуд бўлган тақдирда ҳам навбатдаги тирик туғилган бола учун “суюнчи пули” тўланади.
Ҳозирда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа миқдори тахминан 890 минг сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!