Хитой дунёда энг йирик олтин қазиб олувчи давлат бўлиб қолмоқда. Visual Capitalist маълумотларига кўра, мамлакат йилига 380,2 тонна олтин қазиб олиб, глобал ишлаб чиқаришнинг 10 фоиздан ортиғини таъминламоқда.
Иккинчи ўринда 330 тонна билан Россия, учинчи поғонада эса 284 тонна билан Австралия жойлашган. Канада, АҚШ, Гана, Индонезия, Мексика ва Перу ҳам энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар қаторидан ўрин олган.
Марказий Осиёда эса Ўзбекистон етакчи ҳисобланади. Мамлакат йилига 129,1 тонна олтин қазиб олиб, дунё рейтингида 10-ўринни эгаллади. Қозоғистон эса 87 тонна билан минтақада иккинчи бўлди.
Дунёда олтин қазиб олиш бўйича ТОП-10 давлат:
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!