Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган, муқаддам судланган Р.А. фуқаро К.К.га 90 дона “Тропикамид” ва 448 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди. Дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, Департаментнинг Қибрай тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.З. “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,1 млн сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Унинг хонадонидан яна 25 дона “Тропикамид” ва 18 дона “Регапен” дорилари ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!