$
12035.22 UZS
21.82
167.95 UZS
4.08
13915.12 UZS
84.09
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонга чўчқага ўхшаш қўйлар кириб келаётгани айтилмоқда

12:58 / 10.01.2023

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда чўчқа билан қўйни чатиштиришгани, туғилган янги турдаги ҳайвон бир қарашда чўчқага ҳам, қўйга ҳам ўхшаши акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолат бўйича Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати муносабат билдириб, видеода айтилган гаплар асоссиз экани, унда “Белтекс” қўй зоти кўрсатилганини маълум қилди.

“Ҳозирги кунда дунёда қўйларнинг 1000 дан ортиқ зоти мавжуд. “Белтекс” қўй тури ҳам худди мана шундай оддий қўй зоти. Бу қўйнинг чўчқага ҳеч қандай алоқаси йўқ”, дейилади Фатво ҳайъатининг Телеграм-каналидаги баёнотида.

Қайд этилишича, фаразан ушбу қўйлар бошқа ҳайвонлар билан чатиштирилган бўлса ҳам улардан туғилган қўзилар шаръан гўшти ҳалол ҳисобланади. Бу ҳақда фуқаҳолар шундай деган:

“Чатиштирилган ҳайвонлар борасидаги умумий қоида шуки, онасининг зоти эътиборга олинади. Буни фуқаҳолар кўп ўринда очиқ айтганлар” (“Раддул муҳтор” китоби).

“Яъна бир қоида, агарчи ҳайвоннинг отасининг гўшти ҳаром, онасиники эса ҳалол бўлсаю кўришида отасига ўхшаб кетса ҳам, бу эътиборга олинмайди. Балки унга онасининг ҳукми берилади. Бу ҳақда Дуррул мухтор китобида шундай дейилади:

"Ўхшашлик устун бўлишининг эътибори йўқдир".

Қолаверса, ҳаром ва ҳалол гўштли ҳайвонлар чатиштирилганда онаси ҳалол гўштли бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз. Бу ҳақда "Раддул муҳтор" китобида шундай дейилади:

"Ҳидоя ва бошқа китобларда чатиштиришдан туғилган (онасининг гўшти ҳалол бўлган) ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизлигини очиқ баён қилинган. Унда: "Хонаки ва ваҳший ҳайвондан туғилган ҳайвон ҳукмда онасига эргашади. Чунки (ҳайвонларда) ҳукмда онага эргашиш — асл қоидадир. Ҳатто (фаразан) бўри қўйни ҳомиладор қилса, туғилган қўзини қурбонлик қилиш жоиз".

Шунингдек, биолог мутахассисларнинг таъкидлашича, бирор бир ҳайвон тури билан иккинчи бир бошқа ҳайвон турини чатиштириш билан оралиқ алоҳида бир тур олинмайди. Бу фан учун ҳам ниҳоятда қийин ва олинган тақдирда ҳам у насл бермайди. Генетиканинг фундаментал қонунлари бунга йўл бермайди. Валлоҳу аълам”,– дейилади Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати баёнотида.


Бу ҳам қизиқ

Суд тизимида янги назорат механизми жорий этилади

Суд тизимида янги назорат механизми жорий этилади

Президент фармонига мувофиқ, суд тизимида коррупсиявий хавф-хатарларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган янг…
10:07 / 10.06.2026
Қаршидаги “заправка”да портлаш содир бўлди

Қаршидаги “заправка”да портлаш содир бўлди

Олинган маълумотларга кўра, ҳодиса жойига зудлик билан қутқарув бўлинмалари етиб бориб, портлаш оқибатида юзага келган ёнғин…
15:02 / 08.06.2026
Жалолиддин Машарипов белидаги жароҳат сабаб ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборди

Жалолиддин Машарипов белидаги жароҳат сабаб ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов АҚШдаги йиғин давомида бел қисмидаги оғриқлар сабаб сўнгги м…
10:46 / 10.06.2026
10-июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди.

10-июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди.

10-июнь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси…
00:19 / 10.06.2026
Трамп: “Исроил ва Эрон зудлик билан сулҳ тузиши керак”

Трамп: “Исроил ва Эрон зудлик билан сулҳ тузиши керак”

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Эрон билан можаронинг янги авж олиши фонида АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқ…
17:47 / 08.06.2026
Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий авиация тизимини трансформация қилиш чоралари кўриб чиқилди

Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий авиация тизимини трансформация қилиш чоралари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан тақдимот билан танишди.
09:44 / 09.06.2026
“Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди” – ФВВ

“Портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди” – ФВВ

Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган. Президент топши…
17:40 / 08.06.2026
Москвадаги провокацион видеолар сабаб ўзбекистонлик блогерга нисбатан иш очилиши мумкинМосквада ижтимоий тармоқлар учун провокацион видеолар суратга о

Москвадаги провокацион видеолар сабаб ўзбекистонлик блогерга нисбатан иш очилиши мумкинМосквада ижтимоий тармоқлар учун провокацион видеолар суратга о

Дастлабки маълумотларга кўра, у Россия пойтахтига айнан шов-шувли контент тайёрлаш мақсадида борган.Айтилишича, блогер метро…
09:59 / 10.06.2026
9 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

9 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўли…
17:25 / 08.06.2026
Сайёҳлар хавфсизлиги ва туристик суғурта тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Сайёҳлар хавфсизлиги ва туристик суғурта тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Туризм қўмитаси раиси Азиз Аққулов раҳбарлигида туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўткази…
15:25 / 06.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!