Бугун, 8 июнь куни соат 13:50 да Қашқадарё вилояти ФВБга, Қарши тумани, “Чаман” МФЙда жойлашган маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Олинган маълумотларга кўра, ҳодиса жойига зудлик билан қутқарув бўлинмалари етиб бориб, портлаш оқибатида юзага келган ёнғин бартараф этилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!