ЖЧ–2026 ўйинларини стадионларда томоша қилишни режалаштирган кўплаб ўзбекистонлик мухлислар АҚШ визасини олишда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Маълумотларга кўра, Жаҳон чемпионатига йўлланма олган 11 давлат фуқаролари орасида АҚШ визаси рад этилиш даражаси 40 фоиздан юқори. Ўзбекистон ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олган бўлиб, ариза топширган фуқароларнинг ярмидан кўпроғи виза ололмаган.
Мутахассислар буни АҚШдаги қатъий иммиграция сиёсати ва кучайтирилган хавфсизлик текширувлари билан изоҳламоқда. ФИФА томонидан консулликлардаги жараёнларни енгиллаштириш учун “ФИФА Пасс” тизими жорий этилган бўлса-да, у визанинг тасдиқланишини кафолатламайди.Шунингдек, Канада ва Мексикада ҳам айрим давлатлар фуқаролари учун виза расмийлаштириш билан боғлиқ маъмурий тўсиқлар сақланиб қолмоқда.
Хусусан, Мексиканинг Ўзбекистонда дипломатик ваколатхонаси йўқлиги ҳам мухлислар учун қўшимча мураккаблик туғдирмоқда.Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!