Чирчиқ шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берилди.
Кеча, 24 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳудудидан ўтувчи D006 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 27-километрида ҳайдовчи 1995 йилда туғилган фуқаро А.Д. Lacetti русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четидаги дарахтга урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Автомобилда бўлган йўловчилар шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!