Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари серверларига киберҳужумлар аниқланди
Киберхавфсизлик марказининг UZCERT хизмати Ўзбекистондаги барча давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни киберҳужумлар амалга оширилаётганидан огоҳлантирди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида кибержиноятчилар Ўзбекистондаги ташкилотлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг компьютер ва серверларига RDP (Ремоте Desktop Protocol) хизмати орқали рухсатсиз киришга қаратилган оммавий киберҳужумларни амалга ошираётгани маълум бўлган. Ўрганишлар давомида мазкур киберҳужумларни бошқаришда фойдаланилаётган зарарли C2 (Cомманд and Control) инфратузилмасига тегишли бир қанча хорижий IP манзиллар аниқланган.
Дастлабки таҳлиллар натижасида ушбу оммавий киберҳужумлар оқибатида айрим ташкилотларнинг ахборот тизимлари зарарлангани, жумладан, айрим сервер ва компьютерлардаги маълумотлар шифрлангани аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!