Сурхондарёнинг Ангор туманида хизмат вазифасини бажараётган икки нафар ЙПХ ходимига фуқаролар томонидан тан жароҳати етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум қилинишича, 9 август куни 39 ёшли фуқаро Damas автомобилини бошқариб келиб, ЙПХ ходимларини кўргач, ҳаракат йўналишини ўзгартириб, қочишга уринган.
Ходимлар автомобилни кузатиб бориб, ҳайдовчини тўхтатган. Ундан спиртли ичимлик ҳиди келгани сабабли тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб кетмоқчи бўлган пайтда унинг қариндошлари ва қўшниси воқеа жойига етиб келган.
Улар хизмат вазифасини бажараётган ИИО ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, икки нафар ходимга тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Ангор тумани прокуратураси ва ИИБ ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!