Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг ёпиқ суд мажлиси якунида Азиз Ҳакимовга доир жиноят иши юзасидан суд ҳукми ўқилди.
Судланувчининг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 150-моддасида (урушни тарғиб қилиш) назарда тутилган жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди.
А. Ҳакимов Жиноят кодекси 139-моддасининг 2-қисмида (туҳмат), 140-моддасининг 2-қисмида (ҳақорат қилиш) ҳамда 156-моддасининг 2-қисмида (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор, деб топилди.
Жиноят кодексининг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 4 (тўрт) йил, 2 (икки) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жазони ўташ муддати 2025 йилнинг 26 сентябридан ҳисобланиши белгиланди.
Шунингдек, суд ҳукм билан Рақамли технологиялар вазирлигига судланувчи томонидан юритилган “Telegram” мессенжеридаги “Comrade_Aziz” каналини блоклаш мажбурияти юклатилди.
Бундан ташқари: иш бўйича 6 (олти) нафар жабрланувчига ўзларига етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат этиш;
судланувчига ҳукмга нисбатан юқори суд инстанциясига шикоят бериш муддати ва тартиблари тушунтирилди.
Маълумот учун, Азиз Ҳакимов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига қарши чиқишлари, СССРни тарғиб қилиб, уни қайта тиклаш зарурлиги ғоясини илгари сургани билан машҳур.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!