АҚШ Президенти Доналд Трамп ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг лавозимидан истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги гапларни “даҳшатли хато” деб атади.
Трампнинг таъкидлашича, Инфантино аввалги раҳбарларга қараганда анча муваффақиятли фаолият юритган ва Жаҳон чемпионатини муваффақиятли ташкил этган.
Бу баёнот ФИФАънинг янги FIFA Forward Enterprise () лойиҳаси атрофидаги баҳслар кучайган бир пайтда янгради. Лойиҳа ФИФАънинг тижорий ва турнирларни ташкил этиш фаолиятини бирлаштириш ҳамда хусусий инвесторларни жалб қилишни назарда тутган.
Ташаббус УЭФА томонидан танқид қилинган ва айрим томонлардан Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш таҳдидлари ҳам билдирилган.
Кейинчалик ФИФА президенти Жанни Инфантино лойиҳа атрофидаги баҳсларни тан олиб, таклиф амалга оширилмаслигини маълум қилди.
Инфантино 2016 йилдан бери ФИФА президенти лавозимида фаолият юритмоқда. Ташкилот раҳбарининг навбатдаги сайлови 2027 йилда ўтказилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!