Электромобиль олмоқчи бўлганларга автокредит фоизининг бир қисми давлатдан қоплаб берилиши мумкин
Ўзбекистонда электромобиль хариди учун олинган автокредит фоизининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш таклиф этилмоқда.
Қарор лойиҳасига кўра, 2026 йил 1 августдан бошлаб:
▪️ нархи БҲМнинг 1000 бараваридан ошмайдиган электромобиллар учун;
▪️ бирламчи бозордан харид қилинганда;
▪️ 300 млн сўмгача бўлган автокредитлар бўйича компенсация берилади.
Давлат кредитнинг дастлабки 2 йилида 16 фоиздан юқори бўлган, аммо 8 фоиз бандидан ошмайдиган қисмини қоплаб бериши режалаштирилмоқда.
Компенсация автоматик берилмайди. Фуқаро кредит расмийлаштираётганда банкка аризасида ушбу имтиёздан фойдаланиш истагини кўрсатиши керак. Бунда қарз олувчи кредитга лаёқатли бўлиши ва муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги шарт.
Агар кредит тўловлари 3 ой кетма-кет амалга оширилмаса, кредит муддатидан олдин ёпилса ёки шартнома бекор қилинса, компенсация тўлаш тўхтатилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!