Фарғона вилоятида “Мансур Казанский” лақаби билан танилган шахс 100 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, гумонланувчи Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли нотурар жойни 1,2 миллион АҚШ долларига сотиб олишга келишган. Бироқ кейинчалик банк кредити шартлари билан танишиб, кредит расмийлаштиришдан бош тортган.
Шундан сўнг у нотурар жойни эгасига қайтариб бериш эвазига 200 минг АҚШ доллари талаб қилган. Шунингдек, жабрланувчининг тадбиркор шеригига босим ўтказиб, гўёки унга қарши қораловчи материаллар борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги билан қўрқитган.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчи Фарғона шаҳридаги нотариал идорада нотурар бинони 100 минг АҚШ доллари эвазига жабрланувчига қайта расмийлаштириб бераётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси, яъни товламачилик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Жиноятга алоқадор шахслар процессуал тартибда ушланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!