$
11960.09 UZS
-71.16
152.53 UZS
-0.71
13670.38 UZS
-94.57
31° Кечаси 18°

ЎзМУ проректори ва аёл ўртасидаги жанжалга расмий изоҳ берилди

10:13 / 05.10.2023

Маълум қилинишича, ҳолат 2023 йил сентябрь ойи биринчи ўн кунлигида рўй берган. Мурожаатчи аёл проректор қабулига кирган ва қизи геология факултети 1-курси кечки бўлимга ўқишга кирганини айтиб, талабалар турар жойидан ўрин ажратиш ва иш билан таъминлашни талаб қилган. Проректор аёлга кечки таълим шаклида таҳсил оладиган талабалар учун ётоқхона етишмаслиги, ўринлар кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабаларни қамраб олганини билдирган.

“Аёл тушунишни хоҳламай, у ҳолда иш билан таъминлаб берасизлар, деб талаб қўйган. Проректор агар имконият топсак, мактаблардан иш гаплашиб берамиз, деб керакли тавсияларни берган. Аёл эса фарзандига университетдан иш ҳал қилиб бериш талабини қўйган”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, талаблари тўлиқ қаноатлантирилмаган аёл кетар чоғида университет раҳбарияти ва проректорни ўринсиз ҳақоратлаб кетган. Куракда турмайдиган сўзлар проректорнинг нафсониятига теккан ва у ҳам аёлга нисбатан қўпол сўзларни ишлатган. Шу вазият мурожаатчи томонидан ёзиб олинган ва “проректор мурожаатчи аёлни ҳақорат қилди” деган маънодаги қисми тарқатилган. Мазкур вазиятга проректор котибаси, университет хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамда қабулдаги фуқаролар гувоҳ бўлгани айтилди.

Университет проректори билан рўй берган ушбу ҳолатда адолатли қарор чиқариш юзасидан тегишли орган томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ ўрганилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилгунича ҳозирда видеода акс этган проректор ўз вазифасидан вақтинча четлатилди ва унинг вазифалари университетнинг бошқа масъул проректорига юклатилди.

Тегишли текширувлардан сўнг проректорга ташкилий, интизомий ёки маъмурий чора кўриш бўйича якуний қарор қабул қилинади.


Бу ҳам қизиқ

Манчестернинг собиқ мэри Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлди

Манчестернинг собиқ мэри Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлди

Манчестернинг собиқ мэри Энди Бёрнем Буюк Британиядаги ҳукмрон Лейбористлар партиясининг янги раҳбари этиб сайланди.
11:38 / 18.07.2026
20 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

20 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
15:49 / 19.07.2026
Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди 19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсид

Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди 19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсид

19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсида Англия терма жамоаси Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб эт…
11:09 / 19.07.2026
Навоийда ИИБ терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Навоийда ИИБ терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2003 йилда туғилган фуқаронинг олиб қўйилган iPhone 17 Pro Max русумли телефон аппаратини қайтариб бериш эвазига ўзининг 2 н…
17:31 / 16.07.2026
Жиззахда 3 қиз сунъий ҳовузда чўкиб, вафот этди

Жиззахда 3 қиз сунъий ҳовузда чўкиб, вафот этди

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида сунъий ҳовузга чўмилишга тушган 3 нафар вояга етмаган қиз чўкиб кетиб, вафот этди. Бу ҳ…
10:33 / 21.07.2026
Трамп ёнғинлар тутуни учун Канадага қўшимча бож жорий қилмоқчи

Трамп ёнғинлар тутуни учун Канадага қўшимча бож жорий қилмоқчи

АҚШ Президенти Доналд Трамп Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни АҚШ ҳудудига тарқалаётгани учун Оттавани танқид қилди ва Канад…
15:20 / 19.07.2026
Фарғонада 2 аёлни Туркияга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Фарғонада 2 аёлни Туркияга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида одам савдоси би…
11:36 / 18.07.2026
Афғонистондаги чўлда Эронга қочиб ўтмоқчи бўлганлар сувсизликдан вафот этди

Афғонистондаги чўлда Эронга қочиб ўтмоқчи бўлганлар сувсизликдан вафот этди

Афғонистоннинг Нимрўз вилояти саҳросида Эронга ноқонуний йўллар билан ўтмоқчи бўлган 19 нафар ёш йигитдан беш нафарининг жас…
10:49 / 21.07.2026
18 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

18 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
16:10 / 17.07.2026
Ғиждувон ва Нукус туманларида ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди

Ғиждувон ва Нукус туманларида ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди

Тезкор тадбир давомида 111 турдаги жами 25716 дона дори воситалари, бўш қутилар, ёрлиқлар, йўриқномалар ва бошқа воситалар а…
09:17 / 17.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!