$
11820.40 UZS
-36.95
139.05 UZS
-0.27
13684.48 UZS
-61.75
31° Кечаси 18°

Трамп Канада товарларига 50 фоизлик бож жорий этди

10:44 / 21.07.2026

АҚШ президенти Доналд Трамп Канадада ишлаб чиқарилган винолардан тортиб хоккей таёқчалари ва сементгача бўлган айрим товарларга 50 фоизлик бож жорий этди. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.

Мазкур қарор Канаданинг Америка маҳсулотларига нисбатан “камситувчи муносабати”га жавобан қабул қилинган.

“Шу тариқа, президент Трамп Канаданинг Америка савдосига нисбатан камситувчи муносабати туфайли юзага келган юк ва камчиликларни қоплайди ҳамда Американинг энг муҳим экспорт товарлари — автомобиллар, алкогол ва сут маҳсулотлари учун тенг рақобат шароитларини яратади”, дейилади хабарда.

Янги божлар энергия манбалари, калийли ўғитлар, балиқ ва муҳим минералларга дахл қилмайди, аммо илгари АҚШ, Мексика ва Канада ўртасидаги келишув (УСМCА) билан божлардан ҳимояланган маҳсулотларга таъсир қилади.

Трамп маъмуриятининг юқори мартабали амалдорлари Канадани адолатсиз савдо амалиётида айблаб, унинг провинсиялари АҚШдан спиртли ичимликлар сотиб олишни тўхтатганини, АҚШ автомобилларига божлар жорий этганини ва Америка пишлоғини “камситгани”ни таъкидлади.

Канада АҚШнинг иккинчи йирик савдо шериги бўлиб, ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 716 миллиард долларни ташкил этди.

Оқ уй матбуот хизматининг таъкидлашича, Трампнинг ҳаракатлари Канадани жавобгарликка тортишга қаратилган, сабаби унинг “камситувчи муносабати меҳнаткаш америкаликлар аҳволини қийинлаштириб, уларни ноқулай вазиятга солган”.

Чекловлар Канада маҳсулотларининг аксариятига таъсир қилади.

“Президент ўтган йилнинг бошида амалга оширган савдо сиёсатига фақат икки давлат — Хитой ва Канада жавоб чораларини кўрганди”, деди АҚШ президенти маъмуриятининг юқори мартабали расмийси Финанcиал Тимес нашрига.

Газета Трампнинг қарори янги “Шимолий Америка савдо уруши”ни келтириб чиқариши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

13-июль куни Трамп Канада ҳукуматини ўрмонлардаги чиқиндиларни тозалашдан бош тортишда айблади. У мазкур ҳолат АҚШда ҳавонинг ифлосланишига олиб келишини айтиб, Канадага ушбу “бепарволик” учун божларни ошириш билан таҳдид қилди.

Январ ойи охирида Трамп Канадага, агар у Хитой билан савдо битими тузадиган бўлса, АҚШга олиб кириладиган барча товарларига 100 фоизлик божлар қўлланишини айтди. Шунингдек, Канада бош вазири Марк Карнини “губернатор” деб атади.

АҚШ президенти иккинчи муддатининг бошидаёқ экспортининг 75 фоизи Штатлар ҳиссасига тўғри келадиган Канадага нисбатан божлар жорий қилган эди. 2025-йил 1-августдан бошлаб Трамп умумий божни 35 фоизгача оширди. Илгари, 2025-йил март ойидан бошлаб, аксарият маҳсулотларга 25 фоизлик ставка амал қилиб келаётганди.


Сиёсат


														
														Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларининг илтимосига биноан Эронга бериладиган зарбаларни вақтинча тўхтатишга бу…
16:19 / 02.08.2026

														
														Трамп Канада товарларига 50 фоизлик бож жорий этди

Трамп Канада товарларига 50 фоизлик бож жорий этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Канадада ишлаб чиқарилган винолардан тортиб хоккей таёқчалари ва сементгача бўлган айрим товарла…
10:44 / 21.07.2026

														
														Трамп ЖЧ тугаши биланоқ Эронни бомбардимон қилишни буюрди

Трамп ЖЧ тугаши биланоқ Эронни бомбардимон қилишни буюрди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтган стадионни тарк этганидан бир неча …
10:26 / 20.07.2026

														
														Манчестернинг собиқ мэри Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлди

Манчестернинг собиқ мэри Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлди

Манчестернинг собиқ мэри Энди Бёрнем Буюк Британиядаги ҳукмрон Лейбористлар партиясининг янги раҳбари этиб сайланди.
11:38 / 18.07.2026

														
														Эрдўған НАТО етакчиларига номи ўйиб ёзилган тўппонча совға қилди

Эрдўған НАТО етакчиларига номи ўйиб ёзилган тўппонча совға қилди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада ўтган НАТОнинг 36-саммити якунида альянс етакчиларига уларнинг исми ўйиб ёзи…
12:31 / 09.07.2026

														
														Трамп Туркияга нисбатан санкциялар бекор қилинишини эълон қилди

Трамп Туркияга нисбатан санкциялар бекор қилинишини эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп 7 июль куни Анқарада бўлиб ўтаётган НАТО саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўға…
10:04 / 08.07.2026

														
														“Ё келишамиз, ё ишни охирига етказамиз”. Трамп Эронга яна таҳдид қилди

“Ё келишамиз, ё ишни охирига етказамиз”. Трамп Эронга яна таҳдид қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп 6-июль куни Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда Эрон билан музокаралар борасида кескин баёнот бе…
12:35 / 07.07.2026

														
														АҚШ ва Эроннинг Доҳадаги музокаралари якунланди

АҚШ ва Эроннинг Доҳадаги музокаралари якунланди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида АҚШ ва Эрон ўртасида ўтказилган навбатдаги билвосита музокаралар якунланди.
08:52 / 02.07.2026

														
														БМТ Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари бўйича ҳисобот эълон қилди

БМТ Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари бўйича ҳисобот эълон қилди

БМТнинг халқаро комиссияси Исроилни фаластинликларга нисбатан геноцид содир этишда айбловчи ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжатда …
08:24 / 24.06.2026

														
														БAA ОПЕКдан сўнг яна бир халқаро ташкилотни тарк этди

БAA ОПЕКдан сўнг яна бир халқаро ташкилотни тарк этди

Бирлашган Араб Амирликлари (БAA) Араб нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОАПЕК) сафидан чиқди. Бу ҳақда ташкилотни…
09:17 / 05.05.2026

Бу ҳам қизиқ

18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18 август куни Ўзбекистонда ҳаво қандай бўлади?

18-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ17 август соат 20:00 дан 18 август соат 20:00 гача
17:34 / 17.08.2026
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

“Россия Федерациясининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаил Эвдокимов Ташқи ишлар вазирлигига чақ…
17:31 / 18.08.2026
Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

АҚШда машҳур ижодкорларнинг янги албомлари тақдим этилган кунларда ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисалари сони сезил…
11:40 / 19.08.2026
Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду 2026 йил якунида профессионал фаолиятини тугатиши мумкин. Бу ҳақда футболчи “В…
11:45 / 17.08.2026
Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчиси билан юзага келган можаро вақтида унга куч ишлатган блогер қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар…
14:43 / 19.08.2026
ЙПХ ходимидан қочган Onix ЙТҲга учради

ЙПХ ходимидан қочган Onix ЙТҲга учради

2026 йил 17 август куни соат 01:10 ларда Андижон шаҳри Машраб кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан Onix ру…
09:36 / 18.08.2026
Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Тошкент халқаро аэропортида каннабис мойи ва психофаол қўзиқоринлар аниқланди
09:40 / 19.08.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.
09:46 / 17.08.2026
Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигид…
09:58 / 17.08.2026
Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга салкам 4 млрд сўм зарар етди

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ йирик қоидабузарликлар аниқланди.
15:09 / 17.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!