$
11847.16 UZS
52.28
141.44 UZS
2.77
13843.41 UZS
157.81
31° Кечаси 18°

“Озодлик Радиоси” Ўзбекистонда аккредитациядан ўтказилиши мумкин

15:46 / 01.06.2022

“Озодлик Радиоси” Ўзбекистонда аккредитациядан ўтказилиши мумкин. Бу борада жорий йил 31 май куни АОКА директори Асаджон Ходжаев, “Озод Европа Радиоси / Озодлик Радиоси” медиа корпорацияси президенти Жейми Флай ва медиа-корпорация вакили Паҳлавон Турғунов учрашувида гап борган.

Мулоқот давомида Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари, Ўзбекистонда ахборот соҳасини либераллаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги ҳамда давлат идоралари очиқлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.

Мулоқот давомида “Озодлик Радиоси” медиа корпорацияси вакилларини республикада аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам муҳокама этилди. Икки томон аккредитация билан боғлиқ масалаларни навбатдаги учрашувларда кўриб чиқишга келишиб олишди.

Томонлар учрашувда, шунингдек, ўзаро мавжуд масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, шу жумладан “Озодлик Радиоси” таҳририяти томонидан тайёрланаётган ва чоп этилаётган материалларнинг Ўзбекистон қонунчилиги ва журналист этикаси меъёрларига мос келиши юзасидан ўз мулоҳазаларини билдиришган ва ушбу масалаларни бартараф этиш борасида босиб ўтилиши мумкин бўлган қадамлар ҳақида фикр алмашишган.

Маълумот учун, ўша куни сиёсатшунос К.Раббимов ҳам “Озодлик” радиокорпорацияси президенти ва бир қанча ватандошлик жамияти вакиллари билан бўлиб ўтган учрашув ҳақида маълумот бериб, Жемие Флайнинг қуйидаги сўзларини иқтибос келтирган эди:

“Озодлик радиоси Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтса-ўтмаса, бизнинг ахборот олиш ва тарқатиш салоҳиятимиз ўзгармайди, яъни, ошиб кетмайди. Биз қандай маълумот олиб тарқатаётган бўлсак, шундай тарқатаверамиз. Рўйхатдан ўтиш, бизга қандайдир таъсир қилса – бу давлатнинг биз билан расман мулоқот қилиш, таъсир қилиш имконияти пайдо бўлади. Аслида, бундан Ўзбекистонни ўзи манфаатдор бўлиши керак. Лекин, ҳозирча Ўзбекистон томони “негатив ахборот кўп, позитив кам” деган позицияда турибди”.


Бу ҳам қизиқ

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

“Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элита турнири асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби 2 нояб…
11:47 / 19.08.2026
Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

20-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ9-август соат 20:00 дан 20-август соат 20:00 гача
16:27 / 19.08.2026
Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчисига куч ишлатган блогер қамоққа олинди

Тошкентда такси ҳайдовчиси билан юзага келган можаро вақтида унга куч ишлатган блогер қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар…
14:43 / 19.08.2026
Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигид…
09:58 / 17.08.2026
Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи операторлар фаолияти тартибга солинади. Бу президент…
12:10 / 17.08.2026
“10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор” дастури бошланади

“10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор” дастури бошланади

Корхоналарга сунъий интеллект жорий қилиш харажатининг 50 фоизи компенсация қилинади.
12:48 / 18.08.2026
Дунёда илк бор тўлиқ узилган икки оёқ қайта уланди

Дунёда илк бор тўлиқ узилган икки оёқ қайта уланди

Хитойда заводдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида сон қисмидан тўлиқ узилиб кетган иккала оёғи муваффақиятли қайта уланган 51 ёшли …
09:48 / 19.08.2026
Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти, – деди давлатимиз раҳбари.

Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти, – деди давлатимиз раҳбари.

Беш йилда корхоналарнинг асосий капиталга сармояси 3 карра кўпайиб, 363 триллион сўмга етди. Саноати 100 миллион доллардан о…
11:31 / 18.08.2026
Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида шер ва жайраларга тош отган эркак 2 миллион 884 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда ҳайво…
16:18 / 19.08.2026
“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

Ижтимоий тармоқларда “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео кенг тарқа…
14:22 / 18.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!