Тошкент шаҳри Яшнобод туманида маҳалла раиси тадбиркорга туман тасарруфидаги бинодан жой ажратиб бериш ва шартнома расмийлаштириш эвазига 900 доллар олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1988 йилда туғилган маҳалла раиси тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқарога Яшнобод туманига қарашли бинода фаолият юритиши учун жой ажратиб беришни ваъда қилган. Шунингдек, бунинг эвазига шартнома расмийлаштиришни таклиф қилиб, 900 доллар олган вақтида қўлга олинган.
Тезкор тадбир Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаментининг Коррупция ва жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Учтепа тумани бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «г» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!