Пуллик Telegram Premium обунаси июн ойида фойдаланувчиларга тақдим этилади. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров маълум қилди.
“Обуна ҳар кимга қўшимча функциялар, тезлик ва ресурсларга эга бўлиш имконини беради. Унинг ёрдами билан фойдаланувчилар Telegram’ни қўллаб-қувватлашлари ва янги функцияларни биринчи бўлиб оладиган ҳамжамиятга қўшилишлари мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Хусусан, барча жорий Telegram функциялари бепул қолади. Бундан ташқари, яқин келажакда мессенжер платформанинг барча фойдаланувчилари учун мавжуд бўлган янги воситаларга эга бўлади.
Тахминларга кўра, Telegram Premium абонентлари ҳозирги 2 Gb ўрнига 4 Gb гача бўлган файлларни юклашлари мумкин. Бундан ташқари, папкадаги чатлар сони, шунингдек, каналлар ва супергуруҳлардаги обуналар учун икки томонлама чекловлар мавжуд бўлади. Жумладан, хабарлар ва премиум стикерларга нисбатан кенгайтирилган реакциялар тўпламига кириш имконияти очилади.
Дуровнинг сўзларига кўра, реклама контентини интеграциялаш бўйича тажриба муваффақиятли чиққанига қарамай, Telegram асосан реклама берувчилар томонидан эмас, балки фойдаланувчилар томонидан молиялаштирилиши керак. Шу сабабли Telegram’нинг асосий устуворлиги реклама берувчилар эмас, фойдаланувчилардир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!