Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркистон шаҳрига борди.
“Ҳазрат Султон” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеров ва бошқа расмийлар кутиб олдилар.
Бугун давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.
Саммитда қатнашувчи делегациялар раҳбарлари Туркистон шаҳридаги тарихий ёдгорликлар ва маданий объектлар билан танишиши ҳам режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!