Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзида 13-15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 25-27 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-22 м/с гача кучаяди. Айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-22 м/с гача кучаяди. Айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.
18-22 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!