$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

“Права”ни алмаштириш муддати узайтирилиши ДХМларга ҳайдовчилар оқимини 10 баробарга камайтирди

12:20 / 19.05.2022

Жорий йилнинг февраль-март ойларида давлат хизматлари марказларида эски ҳайдовчилик гувохномасини янги турдаги гувохномаларга ўзгартириш истагида бўлган фуқароларнинг ҳайратланарли оқими кузатилди.

Иложи борича кўпроқ фуқароларга хизмат кўрсатиш мақсадида давлат хизматлари марказлари узайтирилган иш вақти асосида “сўнги мижозга қадар” тартибида , баъзилари эса умуман дам олиш кунларисиз ишлади.

Натижада янги турдаги ҳайдовчилик гувохномаси жорий этилганидан (2017 йил октябрь) бугунги кунга қадар 3,8 миллиондан ортиқ хусусан, бир миллиондан ортиқ гувохнома 2022 йилнинг март-апрель ойларида янгиланди.

Шу билан бирга, 2,2 миллиондан ортиқ ҳайдовчи ҳали ҳам эски намунадаги ҳайдовчилик гувохномалар билан ҳаракатланмоқда.

Шу боис, жорий йилнинг 12 апрел куни Вазирлар Маҳкамасининг эски ҳайдовчилик гувохномалари ва транспорт воситалари рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохномаларни алмаштириш муддатини 2023 йилнинг апрель-декабрь ойларигача узайтириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб ҳайдовчилик гувохномалари ва транспорт воситалари рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохномаларни алмаштиришни 2020 йил 31 декабргача якунлаш режалаштирилган эди.

Жумладан, 2020 йилнинг баҳорида муддат бир йилга, 2021 йилнинг ноябрида эса 2022 йилнинг охиригача узайтирилди.

Давлат хизматлари марказлари фаолияти мониторинг қилинганда, ҳайдовчилик гувохномаларини алмаштириш бўйича мурожаатлар сони узайтиришдан сўнг сезиларли даражада камайганини кўрсатди.

Мисол учун, гувохномаларни алмаштириш муддати март ойигача белгиланганида Чилонзор тумани давлат хизматлари марказига кунига 500-700 нафар фуқаро мурожаат қилган.

Бироқ, гувохномаларни алмаштириш муддати узайтирилиши биланоқ, ҳайдовчилар оқимини 10 баробардан кўпроқ камайишига олиб келди. Бу, айниқса, Андижон тумани Давлат хизматлари маркази мисолида яққол кўзга ташланади. Агар февраль ойида 2577 нафар фуқаро, март ойида эса 2723 нафар фуқаро марказга мурожаат қилган бўлса, апрель ойида уларнинг сони 1103 нафарни, май ойининг биринчи ярмида эса атиги 100 нафарни ташкил этган.

Бугунги кунда, ҳайдовчилик гувохномаларини алмаштириш жами 74 та пунктда, шундан, 25 таси Давлат хизматлари марказларида, 49 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларида фаолият кўрсатмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилнинг апрелига қадар ҳар куни ўртача 120-150 киши хизматга мурожаат қилган тақдирда, қолган эски намунадаги ҳайдовчилик гувохномаларини алмаштиришни навбатларсиз, қоғозбозликсиз ва ходимлар ишлаш самарадорлигини сақлаб якунлаш мумкин бўлади.

Адлия вазирлиги ўз ўрнида фуқароларни ҳайдовчилик гувохномасини алмаштиришни охирги бир ойга қолдириб, муддат тугашини кутмасликка, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирмоқда.

Маълумот учун, эски намунадаги ҳайдовчилик гувохномаларини йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати бўлимлари, шунингдек, ҳудудий давлат хизматлари марказларида ёки онлайн ариза бериш орқали ҳам алмаштириш имкониятлари яратилган.

Шунингдек, хизматларни экстерриториаллик принципи асосида ҳам олишингиз мумкин. Агар 25 та давлат хизматлари марказларидан бирида навбат бўлса, бошқасини танлаш имконияти мавжуд.


Бу ҳам қизиқ

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг и…
17:22 / 05.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026
Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди

Швейсариянинг “Лугано” клуби УЭФА Конференциялар лигасининг 5 ноябрь куни бўлиб ўтган учрашувида Литванинг “Kauno Žalgiris” …
14:24 / 06.11.2026
Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026
Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда реклама ва акциялар доирасида озиқ-овқат, буюм ҳамда бошқа маҳсулотларни бепул тарқатиш ёки жуда арзон нархда с…
14:33 / 05.11.2026
Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолияти ўрганилди. Ташрифдан кўзланган мақсад соҳадаги мавжуд ҳолатни жойида баҳолаш ва тизимд…
09:22 / 05.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужумда саккиз киши ҳалок бўлди

ТуркиянингАфёнкараҳисар провинсиясида 5 ноябрь куни содир этилган қуролли ҳужумлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Ҳужумл…
14:45 / 06.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Бу мамлакат пахтачилиги тарихидаги реко…
15:53 / 05.11.2026
Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!