$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
14° Кечаси

Президент аҳоли бандлигини ошириш бўйича таклифлар билан танишди

21:36 / 08.01.2024

 

Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. 

 

Cтатистикага кўра, мамлакатда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилади. Бу йил яна 2 миллион 400 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келади.

 

Шуларни инобатга олиб, сифатли ва юқори даромадли иш ўринлари ҳисобига жорий йилда 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган. Жумладан, хизматлар соҳасида 2,5 миллион, қишлоқ хўжалигида 2,1 миллион, инвестиция лойиҳалари ва саноатда 250 минг, қурилишда 140 минг иш жойи яратиш имконияти бор.

 

Бундан ташқари, замонавий молиявий инструментлар, жумладан, микромолиялашнинг янги тизимини кенг жорий қилиш орқали 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

 

Тақдимотда мутасаддилар 2024 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури бўйича ахборот берди.

 

Давлат раҳбари бу дастурни маъқуллаб, уни амалга ошириш юзасидан қўшимча кўрсатмалар берди.

 

Сўнгги йилларда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилгани таъкидланиб, энди уларнинг фаолиятини кенгайтириш, босқичма-босқич кичик бизнесга ўтказиш ва бозор топишига кўмаклашиш муҳимлиги айтилди. “Менинг бизнесим” платформаси, “Бизнесга биринчи қадам” банк карталари жорий этилиши бунинг учун қулайлик яратади.

 

Иқтисодий айланмага киритилмаган ерларни инфратузилмага улаш, лойиҳаларни ишга тушириш учун ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди. “Агрегатор” тизими асосида “100 минг экспортчи деҳқон” дастури жорий қилиниб, бу йил 15 минг гектар ер майдонлари аукционга чиқарилиши белгиланди.

 

Меҳнат стажига эга бўлмаган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий реестрдаги фуқароларни ишга олган корхоналарга солиқ бўйича енгилликлар қўллаш муҳимлиги ҳам айтиб ўтилди.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига янги иш ўринлари яратиш бўйича қўшимча захира ва имкониятларни аниқлаш вазифаси қўйилди.

 

Тақдимотда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш тартибини соддалаштиришга оид таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

 

Маълумки, бу йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Бизнесни юритиш учун янада қулай шароитлар яратиш мақсад қилинган.

 

Айтиш жоизки, шу пайтгача тадбиркорлардан мавжуд маълумотларни қўшимча равишда талаб қилиш ҳолатлари бор эди. Жорий йилдан бошлаб 34 турдаги ҳисоботлар бекор қилинмоқда. Бунинг натижасида ҳар йили 21 мингдан ортиқ тадбиркорнинг 500 миллион сўм харажати тежалади.

 

Ўзи умуман, тадбиркорлар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ягона рўйхати тасдиқланмаган. Шу боис давлатимиз раҳбари ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилиш бўйича топшириқ берди.

 

Шунингдек, тадбиркорларга мажбурий талабларни қисқартириш мақсадида 16 та лицензия ва рухсатномани бекор қилиш лозимлиги белгиланди.

 

Бу борада берилаётган енгилликларни тадбиркорларга етказиш, уларнинг таклифларини доимий ўрганиб, статистик ҳисоботларни янада мақбуллаштириб бориш вазифаси қўйилди.


Лайфстайл


														
														Нима учун куз фаслида тушкунликка моил бўлиб қоламиз?

Нима учун куз фаслида тушкунликка моил бўлиб қоламиз?

Куз фасли келиши билан одам организм қувватни тежай бошлайди.
10:49 / 19.11.2024

														
														Нима учун айрим инсонлар тенгдошларига нисбатан ёш кўринади?

Нима учун айрим инсонлар тенгдошларига нисбатан ёш кўринади?

Организмдаги қариш жараёнининг қандай тезликда кечиши 20 ҳолатда яшаш тарзи ва атроф-муҳит, 80 фоиз ҳолатда эса ирсиятга боғ…
10:17 / 12.11.2024

														
														Қандай маҳсулотлар буйракда тош пайдо бўлишига қарши курашади?

Қандай маҳсулотлар буйракда тош пайдо бўлишига қарши курашади?

Уларни қайси маҳсулотлар таркибидан топса бўлади?
10:09 / 12.11.2024

														
														Янги “Ер гўзали” билан танишинг

Янги “Ер гўзали” билан танишинг

Австралиялик модель Жессика Лейн “Miss Earth” танловида ғолиб чиқди.
10:06 / 11.11.2024

														
														Темир моддаси етишмаслиги қандай оқибатларга олиб келади?

Темир моддаси етишмаслиги қандай оқибатларга олиб келади?

Иммунитет мустаҳкам бўлиши учун барча модданинг организмда ўз ўрни бор. Шу қаторда темирнинг ҳам.
12:01 / 06.11.2024

														
														Кўзлардаги қизаришдан қандай қутулиш мумкин?

Кўзлардаги қизаришдан қандай қутулиш мумкин?

Бир кунда 7-8 соат уҳланг.
12:21 / 05.11.2024

														
														Нок саратонни олдини олади

Нок саратонни олдини олади

Нок организмни мис, C витамини ва К витамини билан таъминлайди.
12:13 / 05.11.2024

														
														Арғамчи сакрашнинг қандай фойдали жиҳатлари бор?

Арғамчи сакрашнинг қандай фойдали жиҳатлари бор?

Кунига 15 дақиқа арғамчи сакраш 200 калорияни йўқ қилишга қодир.
12:08 / 05.11.2024

														
														Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини тиклаш йўли топилди

Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини тиклаш йўли топилди

Nature Cardiovascular Research халқаро журналида инсон танасидаги GPNMB оқсили инфарктдан кейин юрак тўқимаси тикланиши муҳи…
11:56 / 04.11.2024

														
														2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари билан танишинг

2024 йилнинг энг аҳамиятли ихтиролари билан танишинг

Машҳур Time журнали 2024 йилнинг энг яхши 200 та ихтиросининг номини эълон қилди. Уларнинг орасида мобил гаджетлар, тиббий и…
11:37 / 04.11.2024

Бу ҳам қизиқ

Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
17:31 / 21.11.2024
Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

Газ харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ сарфи ва харажатларини онлайн кузатиш имконини берувчи “…
14:24 / 21.11.2024
Исроил фаластинлик болаларни қамоқхоналарда сақламоқда

Исроил фаластинлик болаларни қамоқхоналарда сақламоқда

Фаластин асирлари ишлари бўйича комиссияси Исроил қамоқхоналарида 270 нафар фаластинлик боланинг қўлга олингани ҳақидаги маъ…
09:08 / 21.11.2024
Нетаняху асирлар учун 5 миллион доллар ваъда қилди

Нетаняху асирлар учун 5 миллион доллар ваъда қилди

Исроил фаластинликларга ХАМАС назоратидан озод қилинган ҳар бир гаровга олинган шахс учун 5 миллион доллар мукофот таклиф қи…
12:18 / 20.11.2024
21 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

21 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 6-8, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.
22:47 / 20.11.2024
Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тасдиқланди

Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тасдиқланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бош вазир лавозимига кўрсатилган Абдулла Арипов номзодини кўриб чиқдилар.
13:43 / 20.11.2024
Келгуси 5 йилда аҳоли сони 40 миллиондан ортиши кутилмоқда

Келгуси 5 йилда аҳоли сони 40 миллиондан ортиши кутилмоқда

Йиғилишда камбағалликни қисқартириш, экология, энергетика, транспорт, йўл, ичимлик суви таъминоти, аҳолини уй-жой билан таъм…
11:07 / 20.11.2024
Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 21 ноябрдаги тегишли қарорлари билан Ўзбекистон Респуб…
17:23 / 21.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!