$
11975.36 UZS
-98.06
162.91 UZS
-1.56
14020.75 UZS
-113.6
31° Кечаси 18°

Президент: “Маиший чиқиндиларни қайта ишлаб, 1 триллион сўмлик маҳсулот олиш мумкин”

20:27 / 14.08.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Юрт ободлиги ва аҳоли саломатлигида катта ўрин тутадиган бу соҳага замонавий ёндашувлар олиб кирилмоқда. Охирги уч йилда барча манбалардан 2 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди. Ўтган йили Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Чиқинди корхоналари учун 1 минг 200 та янги техника олиб берилди. Маҳаллаларда чиқинди майдончалари қурилди. Тўплаш ва ташиб кетиш яхшилангани натижасида бу тармоқ иккиламчи хомашё манбаига айланди.

Авваллари давлат монополиясида бўлган соҳада тадбиркорликка йўл очилиб, қулай бизнес муҳити яратилди. Жумладан, санитар-тозалаш ҳамда чиқиндини қайта ишлаш корхоналари учун фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди. Четдан олиб келинадиган техника ва ускуналар импорт божидан озод қилинди. Натижада 200 га яқин санитар-тозалаш ва 290 та чиқиндини қайта ишлаш корхоналари очилди.

Тақдимотда мутасаддилар соҳадаги лойиҳаларнинг бориши ва галдаги режалар ҳақида ахборот берди.

Юртимизда йилига 14 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади. Лекин уларни қайта ишлаш даражаси паст. Сўнгги йиллардаги лойиҳалар натижасида бу энди 5 фоизга етди.

Чиқиндини ёқиш орқали қувват ишлаб чиқариш лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда. Хитойлик инвесторлар 6 та вилоятда шундай заводлар қураяпти. Давлат чиқинди утилизацияси учун уларга тўлов қилиш билан бирга, ҳосил бўлган энергияни сотиб олиш бўйича ҳам мажбурият оляпти.

Яқинда Тошкент шаҳрида тиббиёт чиқиндисини ёқиб, иссиқлик оладиган иккита корхона ишга туширилди. Яна Самарқандда 2 та, қолган ҳудудларда биттадан шундай заводлар қурилиши мўлжалланган.

Маиший чиқиндиларнинг тўртдан бири қоғоз, пластик, резина, шиша, тўқимачилик қолдиқларига тўғри келади. Уларни қайта ишлаб, 1 триллион сўмлик маҳсулот олиш мумкинлиги айтилди. Бундан ташқари, юртимизда қайта ишланмайдиган қурилиш, кимё, электрон, техник ва саноат мойлари бўйича катта захира борлиги кўрсатиб ўтилди.

Чиқиндини ташиб кетиш хизматлари аҳолини рози қиладиган даражада бўлиши кераклиги таъкидланди. Шу боис маҳаллага чиқинди техникасининг келиш вақти ва ҳаракатини онлайн кўриш имкониятини яратиш вазифаси қўйилди.

Ижтимоий муассасалар ва маҳаллаларни чиқинди контейнерлари билан тўлиқ таъминлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилиши белгиланди. Аҳолида экологик маданиятни боғча ва мактабдан бошлаб шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.



														
														Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17–18 май кунлари Боку шаҳрида …
15:17 / 17.05.2026

														
														Ўзбекистонда тураржой қурилиши 6,6 фоизга ошди

Ўзбекистонда тураржой қурилиши 6,6 фоизга ошди

2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистонда тураржой қурилиши ўсишда давом этди. Уч ой давомида фойдаланишга топширилган уй-ж…
14:39 / 17.05.2026

														
														Марказий банк банкоматлар ишини яхшилашга чақирди

Марказий банк банкоматлар ишини яхшилашга чақирди

Марказий банк тижорат банклари ва тўлов тизимлари операторларига банкоматлар билан боғлиқ муаммоларни тезкор ҳал қилиш бўйич…
14:18 / 17.05.2026

														
														Пискентда юк машинаси тиркамаси ёниб кетди

Пискентда юк машинаси тиркамаси ёниб кетди

Бугун, 16 май куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган А-373а “Тошкент–Ўш” автомобиль й…
13:21 / 17.05.2026

														
														Тошкент–Иссиқкўл авиақатнови йўлга қўйилади

Тошкент–Иссиқкўл авиақатнови йўлга қўйилади

Қирғизистоннинг Asman Airlines авиакомпанияси Uzbekistan Airports билан Тошкент ва Қирғизистон аэропортлари ўртасида мунтаза…
11:39 / 17.05.2026

														
														1094 ta belgi


140 ta so‘z

Бухорода медиа ҳафталик якунланди

1094 ta belgi 140 ta so‘z Бухорода медиа ҳафталик якунланди

Бухорода ўтказилган медиа ҳафталик давомида иштирокчилар аудиторияни ҳис қилиш, тезкорлик ва аниқликни уйғунлаштириш ҳамда ў…
10:33 / 17.05.2026

														
														Еридан ажралган фермерлар жарима хавфи остида қолмоқда

Еридан ажралган фермерлар жарима хавфи остида қолмоқда

Ер майдони қайтариб олинганидан кейин кўплаб фермер хўжаликлари юридик жиҳатдан тугатилмагани сабабли, уларга солиқ ҳисоботл…
08:54 / 17.05.2026

														
														Ўзбекистондаги оммавий ҳожатхоналар талабга жавоб бермайди

Ўзбекистондаги оммавий ҳожатхоналар талабга жавоб бермайди

Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққуловнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда АЁҚШлар, парклар ва туризм масканларида қарийб 11 …
19:26 / 16.05.2026

														
														Тошкентда 912 та жаримаси бор Matiz аниқланди

Тошкентда 912 та жаримаси бор Matiz аниқланди

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузиб келган Matiz ҳайдовчиси аниқланди.
16:56 / 16.05.2026

														
														Олимпиада учун бокс бўйича янги вазн тоифалари тасдиқланди

Олимпиада учун бокс бўйича янги вазн тоифалари тасдиқланди

Халқаро Олимпия қўмитаси 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари учун бокс бўйича янги вазн тоифаларини тасди…
16:44 / 16.05.2026

Бу ҳам қизиқ

16 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

16 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16:41 / 15.05.2026
Еридан ажралган фермерлар жарима хавфи остида қолмоқда

Еридан ажралган фермерлар жарима хавфи остида қолмоқда

Ер майдони қайтариб олинганидан кейин кўплаб фермер хўжаликлари юридик жиҳатдан тугатилмагани сабабли, уларга солиқ ҳисоботл…
08:54 / 17.05.2026
Лавров матбуот анжуманида журналистга танбеҳ берди

Лавров матбуот анжуманида журналистга танбеҳ берди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров матбуот анжумани вақтида унга халақит берган журналистга танбеҳ берди.
17:35 / 15.05.2026
Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга нечта эркак тўғри келади?

Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга нечта эркак тўғри келади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аёлга 1 015 нафар эр…
17:42 / 15.05.2026
1094 ta belgi


140 ta so‘z

Бухорода медиа ҳафталик якунланди

1094 ta belgi 140 ta so‘z Бухорода медиа ҳафталик якунланди

Бухорода ўтказилган медиа ҳафталик давомида иштирокчилар аудиторияни ҳис қилиш, тезкорлик ва аниқликни уйғунлаштириш ҳамда ў…
10:33 / 17.05.2026
Франция Жамол Қошиқчи иши бўйича Саудия валиаҳдига қарши тергов бошлади

Франция Жамол Қошиқчи иши бўйича Саудия валиаҳдига қарши тергов бошлади

Париж апелляция суди Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга нисбатан журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирили…
10:43 / 17.05.2026
Пискентда юк машинаси тиркамаси ёниб кетди

Пискентда юк машинаси тиркамаси ёниб кетди

Бугун, 16 май куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган А-373а “Тошкент–Ўш” автомобиль й…
13:21 / 17.05.2026
Ўзбекистондаги оммавий ҳожатхоналар талабга жавоб бермайди

Ўзбекистондаги оммавий ҳожатхоналар талабга жавоб бермайди

Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққуловнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда АЁҚШлар, парклар ва туризм масканларида қарийб 11 …
19:26 / 16.05.2026
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 17–18 май кунлари Боку шаҳрида …
15:17 / 17.05.2026
“Биз Бухорода кўздан кечирган боғча ва поликлиникаларнинг аҳволи ниҳоятда ачинарли...” – Саида Мирзиёева

“Биз Бухорода кўздан кечирган боғча ва поликлиникаларнинг аҳволи ниҳоятда ачинарли...” – Саида Мирзиёева

“Ҳудудларга сафарларимиз – Президент топшириқлари ижросининг қатъий назорати ва жойлардаги ҳар бир муаммога қаратилган эътиб…
12:34 / 15.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!