Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИИВ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда солиқ инспекцияси ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
Маълум бўлишича, Бектемир тумани солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи маҳаллий тадбиркорга тегишли дўконда харидорга савдо чеки берилмаганлиги ҳолати юзасидан келиб тушган мурожаатдан хабардор бўлган. У хизмат мавқеидан фойдаланиб, ушбу ҳолат бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва судга тақдим этмаслик эвазига 4 млн сўм пора талаб қилган.
Мазкур мансабдор шахс ушбу пул маблағини солиқ инспектори орқали олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, терговга қадар текширувлар давомида жорий йил апрель ойида ушбу инспектор ҳам худди шу дўконда бошқа ҳолат бўйича келиб тушган мурожаатни кўрмасдан қолдириш эвазига 1,5 млн сўм олгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур солиқ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!