Ўзбекистон Республикаси Президентининг набираси Шавкатбекка йўллаган самимий мактуби ёш авлодни илм-маърифатга интилиш, мунтазам изланиш ва Ватанга муносиб фарзанд бўлиб камол топишга чорловчи эзгу мурожаат сифатида эътироф этилмоқда.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 133-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳам мазкур мактуб билан танишиб, унда ифодаланган самимий фикрлар ва ҳаётий тавсиялардан катта таассурот олдилар.
Айниқса, мактубдаги қуйидаги фикрлар ўқувчилар эътиборини тортди:
“Илм-маърифат ўрганишга сидқидилдан ҳаракат қил! Чунки билим ва тафаккур битмас-туганмас бойликдир”.
Ушбу мурожаат ёшларни билим олишга, ўз устида тинимсиз ишлашга, олдига аниқ мақсадлар қўйиб, уларга эришиш йўлида қатъият билан ҳаракат қилишга ундайди.
Президент мактубида илгари сурилган эзгу ғоялар ёш авлод қалбида илмга муҳаббат, келажакка ишонч ва Ватан олдидаги масъулият туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!