Туркияда меҳнат фаолияти давомида бош миясига қон қуйилиши оқибатида танасининг чап қисми фалажланган ўзбекистонлик аёл мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Истанбул Бош консулхонаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мигратсия агентлигининг Туркиядаги вакиллиги ва фаол ватандошлар ҳамкорлигида оғир аҳволда бўлган, 1981-йилда туғилган М.К.нинг Ўзбекистонга қайтиши ташкил этилган.
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Туркияга келган ўзбекистонлик узоқ вақт давомида бола парвариши билан шуғулланиб келган. Бироқ, кутилмаганда бош миясига қон қуйилиши оқибатида танасининг чап қисми фалажланиб, Истанбулдаги шифохоналардан бирида даволанишга мажбур бўлган. Беморнинг ёнида бўлиб, уни парваришлаш ва даволаниш жараёнида кўмаклашиб келган укаси ҳамроҳлигида уни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилган.
Шунингдек, ушбу жараённи тиббий жиҳатдан хавфсиз ташкил этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида Республика тез тиббий ёрдам марказининг икки нафар мутахассиси Истанбулга етиб келган. Тиббиёт ходимлари беморни Ўзбекистонга қайтариш жараёнида, жумладан, авиапарвоз давомида унинг аҳволини мунтазам назорат қилиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатиб борган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!