“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Пахтаобод туманида истиқомат қилувчи, 1986 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахснинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, манзилдан жами 1 кг 157 гр “гашиш” моддаси ва 1946 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, мазкур шахсдан “Регапен” дори воситасини сотиб олмоқчи бўлган 2001 йилда туғилган маҳаллий фуқаро ҳам ушланиб, унинг ёнида бўлган 1,5 гр “гашиш” моддаси ва 2 дона “Регапен” дори воситалари олинган.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Яна бир ҳолатда Термиз халқаро савдо марказида олдиндан кузатувда бўлган 1986 йилда туғилган Афғонистон фуқароси сотиш учун мўлжалланган чопонлар орасига яширган ҳолда Ўзбекистонга контрабанда қилинган 6 кг 342 гр “гашиш” моддасини 15 минг АҚШ долларига сотган вақтида Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда қўлга олинган.
Ҳозирда чет эл фуқаросига нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!