$
11772.95 UZS
-35.81
₽
141.14 UZS
-1.02
€
13224.55 UZS
-179.57
31° Кечаси 18°

Президент Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротованинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди

14:20 / 30.05.2022

Президент Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротованинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

“Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги оғир жудоликка учради.

Машҳур фермер, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, таниқли жамоат арбоби Лолахон Муротова оғир касалликдан сўнг шу йил 30 май куни 64 ёшида вафот этди”, – дейилади таъзияномада.

Шунингдек, таъкидланишича, бутун мамлакатнинг ғурур ва ифтихори бўлган Лолахон Муротова 1958 йил 9 мартда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг меҳнат фаолиятини Олтиариқ туманидаги “Нуробод” жамоа хўжалигида механизатор сифатида бошлаган, ўз ҳаётини мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоғи бўлган қишлоқ хўжалиги билан боғлаган.

Ёшлик йилларидан бошлаб деҳқончилик илмини пухта ўрганган Л. Муротова жамоа хўжалигида бош пудратчи, бўлим бошлиғи, хўжалик раиси каби лавозимларда фидокорона меҳнат қилиб, ишни ташкил этиш, мўл ҳосил етиштириш, хўжаликни самарали бошқариш соҳасида катта тажриба орттирган.

Фермерлик ҳаракатига кенг йўл очилиши билан моҳир ва миришкор деҳқон мамлакатимизда биринчилардан бўлиб “Нурли обод” фермер хўжалигига асос солди ҳамда ернинг ҳақиқий эгаси сифатида юртимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ва уни янги босқичга кўтаришга катта ҳисса қўшган.

“Ўз фаолиятида доимо янгиликка интилиб, эзгу ташаббуслари билан барча фермерларга, айниқса, ёшларга ибрат бўлиб яшаган Л.Муротова Янги Ўзбекистон шароитида алоҳида жонбозлик ва ғайрат-шижоат кўрсатиб ишлади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор агротехнологияларни, бошқарувнинг замонавий усуллари ва самарали воситаларини қўллаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ёш фермерлар авлодини тарбиялашда ўзига хос тажриба мактабини яратди.

У ўз фолияти билан Ватанга муҳаббат ва садоқатнинг, касбига фидоийликнинг ҳақиқий намунасини намоён этди. Айнан ана шундай олижаноб фазилатлари билан Лолахон опа бутун халқимиз учун ўзбек аёлининг ҳақиқий тимсолига айланди”, – дейилади ҳамдардлик хатида.

Таъзияномада, шунингдек, Лола Муротованинг жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этгани, унинг бу борадаги серқирра фаолияти ёшларни, хотин-қизларни замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларни иш билан таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишида яқиндан кўмак бериш, эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ ва маҳаллаларни обод этиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган эзгу ишларида яққол намоён бўлгани таъкидланади.

“Атоқли фермер, қишлоқ хўжалиги илмининг етук намояндаси, таниқли жамоат арбоби, ёшларнинг меҳрибон устози, камтарин ва самимий инсон, халқимизнинг фидойи фарзанди Лолахон Муродованинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, – дейилади Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев, Сенат Раиси Т.Норбоева, Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов, Бош вазир А.Арипов, Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозоров ҳамда ЎзЛиДеП раҳбари А.Ҳайитовлар имзолаган таъзияномада.


Бу ҳам қизиқ

14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи…
17:01 / 30.09.2026
Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

Москвадаги аэропорт ҳожатхонасидан аёл ва чақалоқ жасади топилди

2-октабр куни Москва яқинидаги Шереметево аэропортининг учиб келиш зонасидаги ҳожатхонадан аёл ва янги туғилган чақалоқ жаса…
14:55 / 03.10.2026
Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

Тошкентда «Cйберкент 4.0» киберхавфсизлик мусобақаси ўтказилади

2026 йил 5–6-октабр кунлари Тошкент шаҳрида «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2026» халқаро тадбири доирасид…
14:42 / 03.10.2026
Энди Ўзбекистонда ноқонуний жанг ташкил қилганлар жиноий жазога тортилад

Энди Ўзбекистонда ноқонуний жанг ташкил қилганлар жиноий жазога тортилад

Ўзбекистонда жанговар спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш учун жиноий жа…
15:48 / 02.10.2026
Дуал таълимда ОТМ ва корхоналар самарадорлиги баҳоланади

Дуал таълимда ОТМ ва корхоналар самарадорлиги баҳоланади

Ўзбекистонда дуал таълимни ривожлантириш бўйича янги тизим жорий этилмоқда. 2027/2028-ўқув йили якунидан бошлаб олий таълим …
11:28 / 04.10.2026
Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Medicare дастурида рўйхатдан ўтган 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка бир марталик 90 долла…
12:24 / 04.10.2026
Токиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатда гумонланиб ушландиТокиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул

Токиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатда гумонланиб ушландиТокиода ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга нисбатан номақбул

Япониянинг Токио шаҳрида 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси 10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракат қилганликда гумонланиб қўлга ол…
15:06 / 03.10.2026
Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Болалар омбудсма…
15:00 / 03.10.2026
«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

«Умра» зиёратини ноқонуний ташкил этишга уриниш ҳолати аниқланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15:49 / 02.10.2026
2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!