Сурхондарё вилоятининг Денов туманида давлат захирасидаги 20 сотих яйлов ерини 500 миллион сўмга сотишни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 1980 йилда туғилган, Денов туманида яшовчи ва қоровул бўлиб ишлайдиган фуқаро 1986 йилда туғилган Сариосиё тумани фуқаросига Ойбарак маҳалласида жойлашган давлат захирасидаги 20 сотих яйлов ерини ўзиники сифатида таништирган.
У ҳар бир сотих ер учун 25 миллион сўмдан, жами 500 миллион сўм талаб қилган. Шунингдек, юқори лавозимларда ишлайдиган танишлари орқали ер ҳужжатларини харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчи келишилган пулнинг бир қисми — 14 минг АҚШ доллари ва 62 миллион сўмни, жами 230 миллион сўм миқдоридаги маблағни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) ҳамда 211-моддаси 3-қисми «а» банди (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!