Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 25-октабр куни ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши вафот этди, яна икки киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хусусий уйда содир бўлган. Аниқланишича, уйнинг ертўласига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган. Шунингдек, газ тармоғига тегишли техник шартларсиз уланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116-, 257- ва 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддалар касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш ҳамда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!