$
11903.15 UZS
-62.36
₽
146.75 UZS
0.79
€
13329.15 UZS
-108.12
31° Кечаси 18°

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

17:56 / 04.09.2026

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Замонавий санъат маркази – Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг етакчи лойиҳаларидан бири. Унинг барпо этилиши давлатимиз раҳбарининг ташаббуси, мамлакатимизда маданиятни ривожлантириш, ижодий муҳитни қўллаб-қувватлаш ва халқаро маданий ҳамкорликни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самарасидир.

Давлатимиз раҳбари халқимизнинг бой маданий мероси ва шонли тарихи бутун дунёда ҳақли равишда катта қизиқиш уйғотишини қайд этди. Сўнгги йилларда юртимизда ушбу бебаҳо бойликни тиклаш, асраб-авайлаш ва кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, Президентимиз замонавий санъатни ҳам изчил ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Замонавий санъат бугунги авлоднинг дунёқараши, ижодий изланишлари ва бунёдкорлик салоҳиятини намоён этиб, жаҳон ҳамжамияти билан маданий мулоқотни кенгайтириш, Янги Ўзбекистоннинг маданий қиёфасини янада мустаҳкамлаш учун муҳим имкониятлар яратади.

Шу нуқтаи назардан, янги Замонавий санъат маркази ижодкорлар, кураторлар, тадқиқотчилар ва ёшлар учун очиқ майдонга, мамлакатимиз ва хориждаги замонавий санъат усталарини ўзига жалб этадиган масканга айланиши лозим. Бу ерда Ўзбекистоннинг бугунги маданий салоҳиятини халқаро майдонда намоён этадиган янги ғоялар, профессионал алоқалар ва лойиҳалар шаклланиши муҳим.

Ушбу марказ Ўзбекистонда замонавий санъатга ихтисослашган биринчи давлат муассасасидир. Шу билан бирга, у Марказий Осиёда кўргазма, таълим, тадқиқот ва маърифий фаолиятни бирлаштирган бундай кўламдаги илк маданий мажмуа ҳисобланади.

Янги марказ 1912 йилда меъмор Вильгельм Гейнцельман лойиҳаси асосида барпо этилган тарихий бинода жойлашган. Дастлаб бу ерда трамвай депоси бўлган, кейинчалик бинодан дизель электр станцияси сифатида фойдаланилган.

Бинони реставрация қилиш бўйича меъморий концепция Франциянинг “Studio KO” бюроси томонидан ишлаб чиқилган. Янгилаш жараёнида объектнинг тарихий қиёфаси ва саноат меъморчилигига хос хусусиятлари сақлаб қолинди. Айни пайтда бино замонавий маданий маскан талабларига мослаштирилди.

Президентимиз кўргазма ва таълим майдонлари, жамоат ҳудудларини кўздан кечирди. Мажмуада учрашувлар ва оммавий дастурлар учун майдонлар, концепт-дўкон ҳамда ресторан ташкил этилган. Кенг жамоатчилик учун очиқ ихтисослаштирилган кутубхона ва тадқиқот архивида санъат, визуал маданият ва танқидий назарияга оид адабиётлар ҳамда материаллар жамланган.

Марказда кўргазмалар, лекциялар, очиқ суҳбат ва муҳокамалар, фильм намойишлари, концертлар, перформанслар, ижодий устахоналар ва арт-резиденция дастурлари ташкил этилади. Ушбу дастурлар маҳаллий ижодкорлар, кураторлар, тадқиқотчилар ва ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, янги касбий амалиётларни жорий этиш ҳамда кенг жамоатчиликнинг замонавий санъатдан баҳраманд бўлиши учун имкониятларни кенгайтиришга қаратилган.

Марказнинг доимий фаолият юритадиган ижодий ва касбий муҳитга айланиши алоҳида аҳамиятга эга. Бу ерда ёш ижодкорлар ўз лойиҳаларини тақдим этади, тадқиқотчилар манбалар ва архив материаллари билан ишлайди, кенг жамоатчилик эса таълим дастурлари, маданий-маърифий тадбирлар ва ижодий ҳамжамият билан бевосита мулоқот орқали замонавий санъат билан яқиндан танишади.

Бундай инфратузилма мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, креатив иқтисодиётни ривожлантириш, гуманитар таълим сифатини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган маданият соҳасидаги давлат сиёсати вазифаларига тўла мос келади.

Мажмуа ўз фаолиятини Hikmah (“Ҳикмат”) номли илк халқаро кўргазма билан бошлайди. Кўргазма билим, маънавий мерос ва маданий хотира мавзуларига, шунингдек, тарихий анъаналар билан замонавий санъат ўртасидаги боғлиқликка бағишланган.

Кўргазма экспозициясидан таниқли рассомларнинг 11 та асари, жумладан, лойиҳа учун махсус яратилган ишлар ўрин олади. Ўзбекистонда илк бор Нью-Йоркдаги Соломон Р. Гуггенхайм музейи тўпламидаги инсталляция намойиш этилиши алоҳида эътиборга молик.

Марказ хориждаги етакчи маданий муассасалар билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда. АҚШдаги Гуггенхайм музейи ва Осиё санъати миллий музейи, Буюк Британиянинг “Tate” ва “Delfina Foundation” ташкилотлари, Франциянинг Помпиду маркази ҳамда Корея Санъат кенгаши шулар жумласидан.

Давлатимиз раҳбарига марказнинг келгусидаги кўргазма, таълим ва тадқиқот дастурлари ҳақида маълумот берилди. Янги маскан профессионал муҳитни ривожлантириш, ўзбекистонлик ижодкорларини халқаро майдонда кенг танитиш ва юртимизнинг хорижий давлатлар билан маданий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Президентимиз марказни ижодкор ёшлар, профессионал ҳамжамият ва кенг жамоатчилик учун очиқ, жонли ижодий маконга айлантириш зарурлигини таъкидлади. Халқаро алоқаларни кенгайтириш, юртимизга замонавий санъатнинг таниқли намояндаларини жалб этиш ҳамда маҳаллий ижодкорларнинг янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Лойиҳа маданий дипломатияни мустаҳкамлаш, пойтахтнинг замонавий қиёфасини шакллантириш ҳамда Янги Ўзбекистонни бой меросга эга, шу билан бирга, замонавий ғоялар, ижодий изланишлар ва халқаро мулоқотга очиқ мамлакат сифатида янада кенг намоён этишга хизмат қилади.

Марказнинг расмий очилиши 6 сентябрга режалаштирилган.



														
														Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал қайси дардларга даво эканлигини билармидингиз?

Асал нафақат ширинлиги, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам қадрланади. Унинг таркибида антиоксидантлар, табиий қандлар ва …
08:29 / 23.10.2026

														
														Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026

														
														АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Миллий хавфсизлик вазирлигига Мексика чегарасида қўлланиши мумкин бўлган иссиқлик нури қуро…
23:56 / 22.10.2026

														
														Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026

														
														Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан ортиқ газ баллони ва уларда сақ…
23:49 / 22.10.2026

														
														FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиладиган FIFA U-20 Жаҳон чемпионати 17 сентябрдан 9 октябргача давом этади. Бу ҳа…
23:44 / 22.10.2026

														
														23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:50 / 22.10.2026

														
														Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Шунингдек, Жавлон Жовлиевнинг меҳнати ҳам эътироф этилди. Унга, шунингдек, "Ёш китобхон оила" республика танлови ғолиблари Б…
11:13 / 22.10.2026

														
														Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижалар берган алоҳида етакчилик ва …
10:57 / 22.10.2026

														
														Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Франциялик журналист, “Georama” нашриёти асосчиси ва директори Диде Лабуш “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловн…
10:18 / 22.10.2026

Бу ҳам қизиқ

21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:11 / 20.10.2026
Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Президент қарори билан, таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга истисно ваколат берилди: у 2027 йил 1 февралгача вазирл…
15:38 / 21.10.2026
Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижалар берган алоҳида етакчилик ва …
10:57 / 22.10.2026
Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Ўзбекистонда “Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади.

Бу ҳақда кеча, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб бериш тизимини такомил…
08:28 / 21.10.2026
Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Франциялик журналист, “Georama” нашриёти асосчиси ва директори Диде Лабуш “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловн…
10:18 / 22.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди.
09:19 / 22.10.2026
22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9°, ку…
15:59 / 21.10.2026
FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

FIFA U-20 Жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиладиган FIFA U-20 Жаҳон чемпионати 17 сентябрдан 9 октябргача давом этади. Бу ҳа…
23:44 / 22.10.2026
Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент Нурбек Эргашевга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади

Шунингдек, Жавлон Жовлиевнинг меҳнати ҳам эътироф этилди. Унга, шунингдек, "Ёш китобхон оила" республика танлови ғолиблари Б…
11:13 / 22.10.2026
Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти 2025 йил январида бошланган иккинчи президентлик муддати давомида 300 мингдан ортиқ …
09:23 / 21.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!